ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Эскроу хизмати нима?

Эскроу хизмати (шартли сақлаш) – бу молиявий битим бўлиб, унда учинчи томон келишувда (операцияда) қатнашувчи икки томон учун зарур бўлган тўлов маблағларини, келишув тўлиқ амалга ошгунига қадар, ўзида сақлаш ва бошқаришни ўз зиммасига олади.

Бу ўз навбатида мабағларни шартли сақлаш ҳисоб рақамида ушлаб туриш орқали, келишувни (транзакцияларни) янада хавфсиз бўлишига имкон яратади, тўлов ишончли компаниянинг назорати остида фақат шартноманинг барча шартлари бажарилганда очиладиган хавфсиз ҳисоб рақамда сақланади.

Эскроунинг асосий мақсади – товар олувчига товарнинг етиб келишини, товар сотувчи маблағлар келиб тушишини таъминлашдан иборат. Эскроунинг ўрни битимни амалга оширишдаги воситачи сифатида намоён бўлади. Келишув бўйича барча мажбуриятлар амалга ошириб бўлингач, эскроу хизматини амалга оширувчи пул маблағларини товар етказиб берувчи ҳисобига кўчиради.

Нима учун эскроу хизматларидан фойдаланиш зарур?

Эскроудан одатда қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади:

• Йирик маблағли битимларда – масалан, уй сотиб олиш;
• Харидор тўлашдан олдин иш сифатини текшириб олиши шарт бўлган холатларда;
• Хизмат кўрсатувчи кафолатланган тўловсиз иш бошлашни рад этган ҳолларда.

Эскроу хизмати, шунингдек, транзакцияларни босқичма-босқич бажариш зарур бўлганда жуда ҳам қулай ҳисобланади. Лойиҳани давом эттириш учун хизмат кўрсатувчига маблағ керак бўлиши, аммо харидорга иш тугатилишидан олдин тўлиқ миқдорни хизмат кўрсатувчига ишониб топшириш маъқул келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, келишув босқичма-босқич бажарилгани сари, маблағлар эскроу хизматини тақдим этувчи махсус шартли ҳисоб рақамидан тўлаб томонидан тўлаб борилади.

Эскроу қайси соҳаларда ишлатилади?

Интернет тармоғида

Онлайн битимларни амалга ошираётганда, товар ёки хизматни харид қилаётган субъект хақида тўлиқ маълумот бўлмаслиги ёки маълумотларда шаффофлик кам бўлиши мумкин. Шу сабабли, Интернетда ҳам харидорни, ҳам сотувчини ҳимоя қилиш учун онлайн тарзда эскроу хизматларини таклиф қилувчи лицензияга эга учинчи шахслар мавжуд. Харидор ва хизмат кўрсатувчи ўртасида шартлар, шу жумладан сотиб олиш миқдори, товарларни етказиб бериш ва аниқ қайтариб бериш муддати муҳокама қилинади ва учинчи томонга етказилади. Барча шартлар бажарилгандан ва иккала томон розилиги олингандан сўнг, Интернет сақлаш (эскроу) хизмати тўловни хизмат кўрсатувчи ҳисобига кўчириб бериш орқали битимни якунлайди.

Келишмовчилик юзага келган тақдирда, битимнинг адолатлилигини таъминлаш учун низоларни ҳал қилиш протоколи кучга киради. Протокол бўйича амаллар бажарилгач, битим учун пул тўланиши ёки эгасига қайтарилиши тўғрисида келишувга эришилади.

Кибержиноятчилик сонинининг ошиб бориши бинобарида, сохта онлайн хизматлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Хизмат кўрсатувчи провайдер ишончли ва ғараз ниятда эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун эҳтиёт бўлиш муҳим.

Кўчмас мулк

Эскроу хизматлари Интернет тармоғидан ташқари, оддий ҳаётда ҳам кенг қўлланилиши мумкин, хусусан кўчмас мулк олди-сотди шартномасида эскроу амалиётини қўллаш ривожланган давлатларда кенг тарқалган. Хизмат биринчи навбатда, харидорни ҳимоя қилади, у ўзи сотиб олаётган мулкни жорий стандартларга ва реклама келтирилган хоссаларга жавоб беришини, сотувчи уни алдаш учун ҳаракат қилмаётганлиги, қолаверса у пулни тўлаганидан сўнг, кўчмас мулкни аниқ унинг номига ўтиши тўғрисида ортиқча хавотирга тушмайди. Харидор эскроу ҳисобига маблағларни жойлаштиради, сотувчи (хизмат кўрсатувчи) шартномада аввалдан кўрсатилган мажбуриятлар бажарилганда, ушбу маблағларни олиши мумкин. Банк ёки бошқа молиявий ташкилот, мустақил воситачи сифатида, барча шартларни бажарилишини назорат қилиб боради.

Маълумот учун, онлайн эскроу хорижда 2009 йилдан бошлаб ишлатила бошланди. eBay ва AliExpress каби онлайн бозорлар ушбу технологиядан бир неча йилдан бери фойдаланиб келмоқда. Масалан, eBay ва FedEx платформаларида ҳимоя бўйича шерик сифатида Escrow.com лицензияланган онлайн хизмати мавжуд. AliExpress, PayPal ва WebMoney ўз сайтларида ўзларининг эскроу хизматлари орқали мижозларини ҳимоя қилишни таклиф қилишади.

Манба: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Агентлиги расмий сайти

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example