ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади

“Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (37-сон, 26.01.2021 й.) қабул қилинди.


? Қарорга кўра:

● 2021 йил 1 апрелгача давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратилади.
● 2021 йил 1 майгача Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказилади.

? 2021 йил 1 сентябргача давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади.

? Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади.

? 2021 йил 1 апрелдан давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

? Қарор билан шунингдек, давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар тасдиқланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example