ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия йиғилиши ўтказилади

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари видеоконференция шаклида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.


Видеоконференцияда 40 дан ортиқ маърузачилар, жумладан, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро молия институтлари ҳамда тараққиёт бўйича ҳамкорлар раҳбарияти вакиллари иштирок этади.

Ялпи мажлис билан бир вақтда Буюк Британия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида бир қатор онлайн музокаралар ҳам бўлиб ўтади. Унинг доирасида икки томонлама инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик битимининг имзоланиши икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиши учун кучли туртки бўлди. Бўлажак UBTIC учрашуви битим кучга кирганидан буён ушбу шаклда ўтказилаётган биринчи тадбир ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, сўнгги йилларда Британия ва Ўзбекистон компаниялари UBTIC фаолиятининг экология жиҳатидан тоза энергетика, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари каби ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг тўртта асосий йўналиши бўйича ҳамкорликни изчил оширмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example