ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ташкил қилинмоқда

Ҳукумат қарори (26.01.2021й, 38-сон) билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

❕Унга кўра, Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.

? Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

● ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;

● ОТМнинг талабалари;

● ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);

● давлат органлари ходимлари.

??‍? Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.

❗️Мазкур тартиб 2025 йил 31 декабргача амал қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example