ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


БАНК КЎМАГИДА МИНГДАН ЗИЁД ФУҚАРО УЙ-ЖОЙЛИ БЎЛДИ

28 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлашда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” иштироки” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Тадбирда бугунги кунда банк томонидан ипотека кредитлари янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида квартира учун, бирламчи ва иккиламчи уй-жой харид қилиш ва таъмирлаш ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси иштирокида намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлар учун ажратилаётгани хусусида батафсил маълумот берилди.

Фото: Владимир Заводов

Қайд этилишича, ҳозирда бирламчи уй-жой бозорида квартира учун “Қишлоқ қурилиш банк” филиалларида янги тартиб доирасида қурилган, шунингдек, янги тартиб доирасидан ташқари фойдаланишга топширилган санадан кўпи билан икки йилдан ошмаган, пудрат ташкилоти ҳисобида бўлган кўп квартирали уйлардаги хонадонларни таклиф этувчи бозордан харид қилинадиган уйлар учун кредит шартномалари тузилмоқда. Мазкур ипотека кредитлари бозор ставкалари асосида 20 йил муддатгача, бошланғич бадал қишлоқ жойларда сотиб олинадиган хонадон қийматининг 10 фоизидан, шаҳарларда эса, 20 фоизидан кам бўлмаган фоизи миқдорида таклиф этилмоқда.

Ажратилинадиган ипотека кредитининг максимал миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2 хонали квартиралар учун – 240,0 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 320,0 млн. сўмгачани ташкил этади. Тошкент шаҳрида эса, 2 хонали квартиралар учун – 264,0 млн. сўмгача ҳамда 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 352,0 млн. сўмгача.

Фото: Владимир Заводов

Яна бир муҳим жиҳат, хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган кўпқаватли уйларни харид қилиш масаласидир. Бу борада Тошкент шаҳрида умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган хонадонлар учун – 264,0 млн. сўмгача, 60 метр квадратдан ортиқ хонадонлар учун – 352,0 млн. сўмгача ипотека кредити ажратилади. Ушбу кўрсаткич, бошқа ҳудудларда мос равишда 240,0 млн. ҳамда 320,0 млн сўмгачани ташкил этади.

Шунингдек, матбуот анжуманида янги тартиб доирасида субсидия тўловларини амалга ошириш механизмлари ва шартлари бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Янги тартиб доирасида бирламчи уй-жой бозорида квартира харид қилиш мақсадида, банкка мақсадли маблағлар ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан 1,0 трлн. сўм миқдорида Бош шартнома имзоланган. Ўтган вақт мобайнида банк томонидан 1 052 нафар фуқарога 205,73 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Шундан 286 та фуқаронинг 56,988 млрд. сўмлик қисми учун давлат бюджетидан субсидия тўловлари асосида ажратилди.

Банк томонидан ажратилаётган ипотека кредитларининг яна бир йўналиши, бирламчи ва иккиламчи уй-жой харид қилиш/таъмирлаш учун мўлжалланган ва “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бунинг учун компания билан 189,75 млрд. сўмлик бош шартнома имзоланди.

Ушбу кредит тури Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида, уй-жой сотиб олиш учун 20 йилгача, мавжуд уй-жойни таъмирлаш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли давр белгиланмаган ҳолда тақдим этилади. Кредитни сўндириш аннуитет тўловлар жадвалига асосан амалга оширилади. Бунда уй-жой сотиб олиш учун кредит суммаси уй-жой қийматининг 75 фоизидан ва 323,0 млн. сўмдан, мавжуд уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредити 80,0 млн. сўмдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Фото: Владимир Заводов

Учинчи йўналиш - “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида уй-жойлар қурилиши учун ажратилаётган имтиёзли ипотека кредитларидир. Бундай кредитлар 1 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилгача муддатга берилади. Кредит фоиз ставкаси дастлабки 5 йил давомида қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида берилади.

Қайд этилдики, банк томонидан “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида 2020 йил қурилган уй-жойлар учун фуқароларга 787,828 млрд. сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишлари бўйича маълумотга эга бўлдилар.

Ўз мухбиримиз

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example