ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


Истеъмолчига суғурта мукофотини тўланмаслигига сабаб нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 141-сонли қарорига асосан фуқаролар транспорт воситасига эгалик ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши шартлиги белгиланган.

Ушбу тартибга асосан Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам ўз транспортини “Универсал суғурта” суғурта компаниясида мажбурий суғурта қилдирди. Аммо ўтган йилнинг декабрь ойида истеъмолчи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ўзининг ва бошқа бир фуқаронинг автомашинасига зарар етказади. Суд қарорига бахтсиз ҳодисага учраган машинага етказилган зарарни қоплаш истеъмолчи зиммасига юклатилди.

Зарарни қоплаш учун истеъмолчи бир неча бор “Универсал суғурта” суғурта компаниясига мурожаат қилади, аммо компания компенсация пулларини тўлаб беришдан бош тортади.

Шундан сўнг фуқаро Халқ қабулхонасига мурожаат қилади. Мазкур мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан кўриб чиқилди.

Муаммони ўрганиш жараёнида суғурта компанияси истеъмолчи олдидаги ўз мажбуриятларини тегишли қои­даларга мувофиқ бажармаганлиги маълум бўлди. Шундай қилиб ўрганишлар ўтказилгандан сўнг истеъмолчига 14 миллион 200 минг сўм суғурта пули “Универсал суғурта” суғурта компанияси томонидан тўлаб берилишига эришилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, давлат ҳамиша товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги мижоз манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш Агентлиги

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example