ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


“МИКРОКРЕДИТБАНК”НИНГ ИШОНЧЛИ МИЖОЗЛАРИДАНМАН”

Бугунги кунда эзгу ташаббус билан иш бошлаган тадбиркорлар фаолиятини банклар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки шундай самарали лойиҳалар бўладики, уни ишбилармон бир ўзи амалга оширишда ё молиявий, ё бошқа жиҳатдан қийинчиликка учраши мумкин. Бундай вақтда эса банклар молиявий мадади жуда асқотади.


Юқоричирчиқ туманида фаолият кўрсатаётган “NEO OSIYO GRAND” МЧЖ нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатлар бозорини ҳам қурилиш моллари билан таъминлаётир. Ушбу корхона 2017 йил ташкил этилган бўлиб, бугунга келиб фаолиятини анча кенгайтирди. Ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ассортиментлар сафини кўпайтириш мақсадида 2019 йил йилнинг май ойида “Микрокредитбанк” АТБдан кредит расмийлаштирилган. Корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан МЧЖнинг ўз маблағи 714 минг АҚШ доллари бўлиб, “Микрокредитбанк” АТБ кредити 1,7 миллионни ташкил этган. Бу ҳақда “Микрокредитбанк”нинг мазкур корхонага ташкил этган пресс-турида батафсил билиб олдик.

Фото: Finance.uz

Албатта “NEO” ёрлиғи остида қурилиш анжомларига кўзингиз тушган. Корхонада сувоқ қилишда ишлатиладиган қурилиш-пардозлаш анжомлари, яъни турли хажмдаги андавалар, бўёқчиликда ишлатиладиган турли катталикдаги чўткалар, ғилдиракли чўткалар ва умуман шу каби маҳсулотлар айнан ушбу корхонада ишлаб чиқарилар экан. Бу ерда иш шундай тақсим қилинганки, катта-катта завод ва фабрикалардаги конвейер усулини эсга солади. Энг асосийси, бу конвейер усулида ҳеч ким бирор нуқсонга йўл қўймайди. Агар камчиликка йўл қўйилса бу ҳамма цехдаги иш фаолиятига салбий таъсир қилади. Бундай бўлишини эса ҳеч ким хоҳламайди. Чунки, кичкина ускунадаги бирор хатолик бутун иш тизимига дахл қилади. Ҳа, бу ерда “Бир киши ҳамма учун – ҳамма бир киши учун” тамойили ҳукмрон.

– Аввал ишни етти нафар ногирон кишилар билан бошлаганман, – дейди МЧЖ раҳбари Нажмиддин Жўраев. – Қийинчиликлар етарлича бўлган. Вақт ўтиши билан пишиб етилиб бораркансан. Мана энди ўз бизнесимизни йўлга қўйиб олдик. Ишлаб чиқариш технологиясини Хитойга бориб бир ой мобайнида миридан-сиригача ўргандим. Кейин буни тадбиқ этдим. Ҳозир 52 турдаги маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз. Айни пайтда пойтахтда ўзимизнинг дўконларимиз ҳам бор. Қўшни юртлардан ҳам жуда кўп буюртмалар тушиб турибди. Ишимизнинг яна бир мувафаққияти бу – банк билан ўзаро ишонч туйғусининг юксалиб бораётганидир. Чунки банкдан кредит олдикми, уни ўз вақтида, яъни муддатидан аввал тўлашни канда қилмаймиз. “Микрокредитбанк”нинг ишончли мижозлариданман. Шунинг учун бўлса керак, бирор каттароқ ишга қўл урадиган бўлсак, аввало Худога, кейин мана шу банкка бемалол суянамиз.

Фото: Finance.uz

Корхона раҳбарининг таъкидлашича, қурилиш ва хўжалик моллари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Хитойдан харид қилинган. Айни пайтда корхона ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорга чиқаришдан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистонга экспорт қилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати эса йилига 2,5 – 3 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Шундай қилиб, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига қаратилган инвестиция жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Мухтасар айтганда, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ўтган 2020 йилда тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 1519,8 миллиард сўм эквивалентида маблағлар ажратилган. Шундан, миллий валютада 205,8 миллиард сўм миқдорида 71 та лойиҳа, хорижий валютада 75,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 106 та лойиҳа ва 40,0 миллион евро миқдорида 44та лойиҳа, молиялаштирилган. Жорий йилда ҳам банк томонидан истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча лойиҳалар, ишлар йўлга қўйилган.

Фото: Finance.uz
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example