ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


Тадбиркор бўлмоқчимисиз?  Аввал сертификат олинг,  кейин имтиёзли кредит!

Яқинда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, акциядорлик тижорат Халқ банки ҳамда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди.

Бу эзгу ташаббус айнан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида рўёбга чиқарилгани бежиз эмас. Чунки ушбу ҳужжат жамиятда хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Меморандумга кўра, томонлар бозор муносабатларида хотин-қизларнинг муносиб иштирок этишлари учун қулай шароит яратиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади. Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи ёки ишсиз сифатида ўрнатилган тартибда рўйхатга олишни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи бундай хотин-қизларни қисқа муддатли ўқув курс­ларида ўқитишни молиялаштиради. Бинобарин, ўқув курсларини ташкил қилишда ва ўтказишда Ассоциацияга амалий-ташкилий ёрдам кўрсатади.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекис­тон ишбилармон аёллар ассоциацияси эса тадбиркорлик кўникмаларини шакл­лантирувчи қисқа ўқув курслари, ўқув режалари ва дастурларини тайёрлайди, машғулотларни ташкиллаштиради, тадбиркорлик ва бизнес асослари бўйича қўлланмаларни нашр қилади. Ўқиш якунида иштирокчиларга қобилиятларига қараб сертификатлар беради.

– Мазкур келишувга мувофиқ, молия муассасамиз юқоридаги тоифага мансуб опа-сингилларимиз рўйхатини шакллантиради ва ўқув курсларида иштирок этишлари учун Аҳоли банд­лигига кўмаклашувчи марказнинг туман бўлимларига тақдим этади, – дейди Халқ банки Бошқаруви Раисининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Гулзода Рашидова. – Нав­батдаги босқичда ўқув курс­ларини муваффақиятли тугатганларга имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилади.

“Банк ахборотномаси-Банковские вести” газетасининг 8-сонидан

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example