ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


«Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг хитойча биладиган мижози

Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган бир пайтда жойларда янгидан янги иншоотлар, кўркам бинолар қад ростлаб, тўйга тўёна билан дегандек, байрам арафасида ишга туширилмоқда. Бу биноларнинг ҳудудларнинг географик жойлашуви нуқтаи назаридан турли дизайн ва ландшафтларга кўра безатилаётгани шаҳар марказларига ўзгача чирой бахш этмоқда. Хусусан, янги очилган «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг Поп тумани филиали биноси ҳам ана шундай ўзига хос ҳашам ва салобат касб этаётир.


«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Наманган вилоятига уюштирган пресс-тури мазкур филиалнинг янги биноси очилиши маросимига тўғри келди ва шубҳасиз байрамга байрам уланиб кетди. Янги бинонинг очилиш тантанаси олқишлар билан бошланди. Унда Поп тумани ҳокими ва банк раҳбарияти ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида журналистлар замонавий кўринишдаги бинонинг хизмат бўлмалари, кредитлаш ва аҳоли билан ишлаш, чакана амалиёт, валюта билан ишлаш каби бўлимлар, ўқув зал шароити билан танишишди.

– Бизга яратиб берилган шароитлардан беҳад хурсандмиз, – дейди Банк мутахассиси Музаффар Солиев. – Ўйламанки, бундай замонавий қулайликлар банкимизга ташриф буюрган мижозларимизни ҳам мамнун этиши тайин. Энди албатта шунчалик шароит ва эътиборни ўз хизматимиз билан оқлашга ҳаракат қиламиз.

Пресс-тур давомида журналистлар ушбу филиал мижозлари билан суҳбатлашишди. Дарҳақиқат, бугунги замонда фақат иш билгангина эмас, балки тил билган инсон кўп нарсаларга эришади. Ишни ҳам, тилни ҳам биладиган тадбиркор, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Поп филиали мижози бўлган, «Тўда наслли чорва» фермер хўжалиги раҳбари Санжарбек Шодмонов ана шундай инсонлардан бири экан.

– Фермер хўжалигимизга Австриядан зотдор қора моллар олиб келганмиз, – дейди у биз билан суҳбатда. – Энди сутни қайта ишлаб чиқариш ускунасини олиб келиш учун Хитойга боришим керак. Аслида мен Хитойда анча таҳсил олганман. Хитойчани яхши биламан. Шунинг учун улардан технологияни ўрганиб, жиҳозлар олиб келишда қийинчиликка учрамайман.

Фермер хўжалиги маҳаллалардаги одамларга «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» каби рўйхатларга кўра имтиёзли асосда чорва моллари етказиб бераётир.

Фермер хўжаликнинг жами 43 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 1 га ер майдонига молхона бино иншоотлар қурилган. Айни пайтда фермер хўжалигининг мавжуд мулклари қуйидагилардан иборат: Фермер хўжалиги балансида «Чорва моллари ва озуқасини сақлаш» бино ва иншоотлари, МТЗ 120, ТТЗ 80 қишлоқ хўжалиги техникаси бўлган тракторлар, комбайн ҳамда тиркамали техникалар мавжуд. Фермер хўжалиги йилига 450 тонна сут маҳсулотлари етиштириб, туман аҳолисига наслли қорамолларни етказиб бермоқда. Аниқлашимизча, фермер хўжалиги нафақат туманда, балки вилоят ҳудудида чорвачилик йўналишидаги сут маҳсулотининг талабгирлиги ва сифати билан алоҳида ўрин тутар экан. Бу ерда айни пайтда 200 бош маҳаллий ва зотли йирик шохли чорва ҳайвонлари мавжуд. Янги лойиҳа учун 128 873.0 АҚШ доллари, шундан ўз маб­лағи 36873.0 АҚШ доллари, «Қишлоқ қурилиш банк»АТБ Поп филиали эса инвестиция учун 92 000,0 (тўқсон икки минг) АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган. Тадбиркор Австрия давлатидан 32 бош наслдор «Smental» зотли чорва молларини олиб келиб иш бошлаган. Бу қорамолларга яратилган шароитни кўриб, очиғи, тадбиркорнинг ўз ишини устаси эканига ишонч ҳосил қилдик.

Мамлакатимизда кўклам бошланиб, дала-даштларда иш қизиб, мева-сабзавотчилик, фермерлик, туризм, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик ва кимё саноати ҳамда йилқи қора парваришлаш каби юмушлар бошлангани қолаверса, тадбиркорлар учун ажратилган кредитлар қай тарзда тақсимланаётгани юзидан «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг Наманган вилояти бўйича ўтказган пресс-тури таассуротларга бой бўлди. Энг муҳими, муайян ишни бошлаган тадбиркор ва ишбилармонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Мухтасар айтганда, пресс-тур давомида шунга амин бўлдикки, ҳудудларни комплекс тарзда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Наманган вилоятида сезиларли ишлар амалга оширилибди. Бу мавзуни ҳали батафсил давом эттирамиз.

Шукур Жаббор

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example