ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10473.07 -6.17
1 EUR = 12426.30 -28.28
1 RUB = 135.81 +0.76
1 GBP = 14391.05 -91.26
1 JPY = 95.59 +0.16
1 AFN = 133.50 -0.12
1 AMD = 19.59 -0.02
1 AED = 2851.21 -1.68


Олмалиқдаги банк  ўғирилари?

Жорий йилнинг 22 март куни тунги соат 01:24 да Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг 4-бўлинмаси Мониторинг марказига Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган банкларнинг биридан “ташвиш” ҳабари келиб тушган.


Олинган хабарга кўра воқеа жойига етиб борган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банк биносининг ичкарисида юрган ва қочишга ҳаракат қилган ноъмалум шахс қўлга олинган.

Мазкур банк филиали ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, бинонинг 1-қаватида жойлашган омбор эшикларини бузиб кириш орқали, омбор шифтидан 2-қаватда жойлашган банк филиалига туйнук очиб кирилганлиги аниқланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Навойи вилояти Нурота туманида 1996 йилда туғилган, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида вақтинча яшаб келаётган фуқаро Қ.С. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example