ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


БИРЖАДА ЁҒ АРЗОНЛАДИ, ШАКАР ОШДИ

Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 708,0 млрд. сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,8% - биржа савдолари, 2,2% - кўргазма-ярмарка савдолари, 10,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати маълум қилган.

Биржа савдолари кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 482,9 млрд. сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан: Пахта ёғи ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 079,0 тонна пахта ёғи сотилган бўлиб, бу аввалга ҳафтага нисбатан 2,4 маротабага камдир. Шу билан бирга, электрон савдоларда иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони ҳам 214 нафардан 155 нафаргача қисқарди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 489,3 минг сўмдан 16 042,0 минг сўмгача, яъни 2,7% га пасайди. Бугунги кунда пахта ёғининг ички нархларини барқарорлаштириш мақсадида биржада бозор усулларидан фойдаланилмоқда. Жумладан, талаб ва таклифнинг мутаносиблигини қўллаб-қувватлаш мақсадида биржа савдоларига импорт қилинган ўсимлик ёғи ҳам қўйиб борилмоқда.

Айни пайтда биржанинг хорижий савдо майдончалари орқали ҳар куни Беларуснинг 116 тонна ўсимлик ёғлари ва Украинанинг 60 тонна кунгабоқар ёғи биржа савдоларига қўйилмоқда. Бундан ташқари, биржа вакиллари Россия ўсимлик ёғининг ишлаб чиқарувчилари билан ҳам уларнинг маҳсулотларини очиқ биржа савдоларига қўйилиши юзасидан музокаралар олиб боришмоқда.

Шунингдек, биржанинг шакар бозорида ички талаб юқори даражада сақланмоқда. Хусусан, ҳафта давомида биржа савдоларига 8 665,0 тонна шакар қўйилди ва ушбу ҳажмнинг барчаси, яъни 100% сотилган.
Шу билан бирга, шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида ҳар куни ўртача 128 та харидор қатнашган ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 64,1% га кўпдир.

Буларнинг натижасида кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 319,1 минг сўмдан 7 864,9 минг сўмгача, яъни 7,4% га ўсган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 696,9 минг сўмни ташкил этди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари