ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


“АГРОБАНК”ДАН МАСОФА ТАНЛАМАС КЎЧМА БАНК ОФИСИ

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Агробанк" АТБ томонидан Таshkent Сity ҳудудида “Мобил банк офиси: тезкор, ишончли, инновацион банк хизматлари ривожланишнинг янги босқичида” мавзусида пресс-тур ўтказилди. Унда “Агробанк” АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Кейинги йилларда мамлакатимиз молия-банк соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотларда ўз ўрнига эга бўлган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан трансформация жараёнларни жадаллик билан олиб борилаяпти ва аҳоли ва банк мижозларига тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратиб келмокда.

Фото: Finance.uz

Бу борада банк хизматлари ва маҳсулотлари қулайлигини ошириш, замонавий банк хизматларини ишлаб чиқиш бўйича ривожланган хорижий банклар тажрибасини мунтазам ўрганилиб келинмокда.

Айни шу жараёнда хорижий Сбербанк ва Зираатбанк тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш ҳудудини ўзгартира оладиган мобил офислар фаолияти ўрганиб чиқилди. Банкнинг узоқ йиллик ривожланиш стратегияси ва трансформация жараёнларида ҳам банк томонидан мобил офислар фаолиятини йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Фото: Finance.uz

Ушбу мобил офис жисмоний шахсларга кўплаб банк хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради. Хусусан, банкоматдан накд пул олиш, пластик карталарни тўлдириш, халқаро пул ўтказмалари, бир марталик тўловлар, Uzcard ва Нumo пластик карталари очиш, кредит олиш бўйича ариза қолдириш ва бошқа банк хизматларни тақдим этади.

Мазкур мобил офисни ташкил этиш мақсадида “Агробанк” республикамиздаги тижорат банклари ичида биринчилардан бўлиб юртимизда ишлаб чиқарилаётган ISUZU НD 50 автобусини белгиланган қонунчилик асосида қўшимча техник жиҳозлаш натижасида масофа танламас кўчма банк офисини яратди.

Фото: Finance.uz

Ҳозирда ана шу “Агробанк мобил офиси” Тошкент шаҳрида ISUZU НD 50 50 автобуси синов тариқасида хизмат кўрсатиш учун барча керакли техник жиҳозлар билан таъминланиб хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилган.

“Агробанк” келгусида ҳам аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, банк хизматлари соҳасини ривожлантириш ва интерактив хизматларни янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаверади.

Ўз мухбиримиз

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари