ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Мактабларда таъмагирлик, коррупция барҳам топмаяпти

Фарғона вилоятида таълим соҳасида таъмагирлик, коррупция ҳолатлари кўп учрамоқда.

Хусусан, умумтаълим мактаблари раҳбарларининг бу борада қилмишини қандай изоҳлаш мумкин?

Қўқон шаҳридаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Гуллола Қодирова ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дониёр Темирбаев ишониб топширилган вазифани сидқидилдан бажариш ўрнига нафс куйига учди. Улар пора берувчи ота-оналарнинг фарзандларини мактабнинг 1-синфига қабул қилиш мақсадида жиноий режа тузишган. Д.Темирбаев 2020 йил 17 август куни Д. Таджиеванинг фарзандини 1-синфга қабул қилиш эвазига С. Мелибоев орқали пора тариқасида 150 АҚШ доллари беришни талаб қилади. Бундан ташқари, Г.Иргашеванинг фарзандини мактабга қабул қилиш учун 100 АҚШ доллари ва 300 000 сўмни пора тариқасида олганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланган.

Мактаб директори Ш.Қодирова ўзининг ўринбосари Д.Темирбаев орқали берилган пулларни пора тариқасида олганда қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, Г.Қодировага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларидан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят Кодексининг 72-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, 3 йил синов муддати белгиланди. Д.Темирбаевга эса 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

Риштон туман халқ таълими бўлими мудири И.Мирзараҳимова ва кадрлар бўлими мутахассиси А.Воҳидовлар 77 нафар ўқитувчининг малака тоифаси муддати ўтган бўлсада, қалбаки ҳужжатлар асосида малака белгилаб, тарификация қилиши, устама ҳақларини ноқонуний тўлаши ва бошқа суиистеъмолликлари оқибатида 414 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Қува туман халқ таълими бўлими кадрлар бўлими назоратчиси Х.Бозорбаев 62-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директор ўринбосари М.Назаров билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар ўқитувчиларни малака тоифаси олиш аттестациясидан ўтказишни ваъда қилган. 37-умумтаълим мактаби ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Нишонов билан олдиндан тил бириктириб, 6 нафар ўқитувчиларни малака тоифаси олиш аттестациясидан ўтказишни ваъда қилиб, 1 миллион 800 минг сўм пулларни пора тариқасида олган.

Қўқон шаҳридаги 8-сонли мактаб директори Ф.Джаббарова фуқаро Н.Набиевани мактабга ярим ставкага кутубхоначи ва 0,2 ставка лаборант вазифасига ишга қабул қилиши эвазига 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўм, Марғилон шаҳридаги 31-сонли мактаб директори вазифасини бажарувчи А.Дадахонов фуқаро Д.Жалоловни техник лавозимга тайинлаш эвазига 150 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари