ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Бола пули тўлиқ берилган

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти, Асака туманининг “Мирзобод” маҳалласида аҳолига 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар нафақа пулларини тарқатишда Халқ банки ходимлари пул олиб қолаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Асака тумани “Мирзобод” маҳалласида 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар нафақа пулларини тарқатиш вақтида банк ходимлари берилган рўйхат асосида ҳар бир фуқаронинг ўзига паспортини кўрсатганидан сўнг бола пулини тўлиқлигича берган. Келини, опаси ёки бирор яқин қариндоши номидан бола пулини олишга келган фуқароларга пуллар фақат ўз эгаларига берилиши билдирилган. Бундан норози бўлганлар эса “сеними шошмайтур” қабилида ижтимоий тармоқларда “банк ходимлари одамлардан пул олиб қоляпти”, деган хабарни тарқатишган.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари