ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


Ипак Йўли Банки Европанинг етакчи инвестиция фондларидан жами 25 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган кредит маблағларини жалб қилди

"Ипак Йўли" Банки Швейцариянинг respons Ability Investments AG компаниясининг инвестиция фондларидан миллий валютада қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ва Швейцариянинг Symbiotics активларни бошқариш компаниясидан 5.25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган чет эл сармоясини жалб қилди.

Ушбу шартномаларнинг имзоланиши Европанинг инвестиция фондлари томонидан Банкга ва маҳаллий иқтисодиётнинг улкан салоҳиятига бўлган ишончни кўрсатмоқда. Жалб этилган маблағлар Банк томонидан кичик ва ўрта бизнесни, шу жумладан инқироздан кейинги лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган кредитлашни ривожлантиришга сарфланади.

Бундан ташқари шуни таъкидлаш жоизки, respons Ability Investments AG билан имзоланган шартнома Банк фаолиятини кенгайтиришга имкон берадиган узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликнинг биринчи босқичидир.

2003 йилда ташкил этилган respons Ability Investments AG компанияси Сюрих шаҳрида асосланган ва қиймати 3.5 миллиард АҚШ доллардан ортиқ активларни бошқаради, бутун дунё бўйлаб 10 дан ортиқ ўзининг офисларига эга. Компания илгари расмий молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган кичик ва ўрта бизнес корхоналарига молиявий ва бошқа банк хизматларини кўрсатиш орқали ривожланишга ҳисса қўшади. Ўзининг инклюзив бизнес моделлари орқали компания 90 га яқин давлатда 540 дан ортиқ лойиҳаларга сармоя киритган.

Банк ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари