ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


“Mikrokreditbank” акциядорлик-тижорат банки Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади

Мазкур танловда иқтисодий ёки ахборот технологиялари соҳасида юқори малакага эга бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари банкда трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлади. Лавозим вазифалари:

а) банк фаолиятини трансформация қилиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”даги вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
б) банкдаги бизнес жараёнларни самарали йўлга қўйиш ва рақамлаштириш йўналишидаги лойиҳаларни бошқариш;
в) трансформация режаларини амалга оширишда банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
г) халқаро банклар тажрибасидан, шунингдек, илғор ахборот технологиялари ва янгиликларидан келиб чиққан ҳолда банкда замонавий бошқарув амалиёти ва технологияларини жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши ва амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
д) банкнинг ривожлантириш дастурларини ташаббус қилиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан:

- банк атрофида экотизим яратиш;
- бизнесни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, бозор сегментлари ва ҳамкорларни қидириш.
э) хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича тегишли департаментларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
ж) банк ахборот технологиялари тизими хизмат кўрсатишнинг асосий қўллаб-қувватловчи воситаси сифатида шаклланиши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичда номзоднинг тақдим этилган ҳужжатлари ўрнатилган талабларга мос келиши кўриб чиқилади:

– иқтисодиёт ёки ахборот технологиялари йўналишда олий маълумотга эга бўлиши;
– банк соҳасида халқаро тажрибага ва юқори малакага эгалиги, раҳбарлик лавозимларидаги иш тажрибаси, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши;
–ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қилиши;
– лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқаришда замонавий инноватсион усулларни қоʼллаш қобилиятига эга боʼлиши.

Номзодлар ўрнатилган талабларга жавоб беришларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидагиларни илова қилиши лозим:
– танлов шартлари ва ўтказилиши тартиби билан танишганлиги кўрсатилган аризаси;
– паспорт нусхаси ҳамда анкета (резюме, CВ каби шахсий ва иш фаолияти, эришган натижалари тўғрисидаги) маълумотлари.

Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар банк Кузатув Кенгашига тегишли қарор қабул қилиш учун киритилади. Номзод Кузатув Кенгаши йиғилишига ёки унинг аъзолари билан суҳбатга таклиф этилиши мумкин.

Юқоридагилар билан бирга, номзоднинг хушмуомалалиги, аналитик фикрлаши, стрессга қаршилиги, жамоавий иши, ижодкорлиги, инноватсион ғоялар ва уларни амалга ошириш қобилияти баҳоланади.

Ҳужжатлар 2021-йилнинг 15-майидан 15-июнигача қабул қилинади. ўрнатилган муддатдан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Танлов 2021-йил 1-июл куни ўтказилади.

Изоҳ:
1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-апрелдаги қарорига асосан, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ боʼлган хўжалик жамиятлари ижро органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг тегишли Ўринбосарлар ва маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2) Тақдим этилган ҳужжатлар номзодларга қайтариб берилмайди. Танлов натижаси тўғрисида фақатгина мазкур босқичдан ўтган номзодларга хабар берилади.

Ҳужжатлар This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Манзил: 100096, Тошкент шаҳар, Лутфий кўчаси, 14-уйда
Қўшимча маълумотларни 71 202-99-99 (1022, 1024) рақамларидан олишингиз мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари