ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10493.48 -7.74
1 EUR = 12641.50 +35.84
1 RUB = 140.60 +0.11
1 GBP = 14603.78 +11.28
1 JPY = 96.15 +0.12
1 AFN = 133.93 -0.06
1 AMD = 20.15 -0.01
1 AED = 2856.77 -2.11


«ЯНГИ ФИЛИАЛДА ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ»

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги Пресс-тур ташкил этди. Унда Респуб­лика миқёсидаги марказий нашрлар, теле ва радиоканаллар ҳамда интернет нашрлари ходимлари иштирок этди.

Журналистлар яқинда фаолият бошлаган банкнинг «Contact» маркази ҳамда Инновацион ўқув маркази фаолияти билан бевосита таништирилди.

– Фаолиятнинг барча йўналишларида янгича ёндашувлар ҳаётга тадбиқ этилиб, мижозлар учун замонавий ва барча қулайликларга эга масофавий банк хизматлари кўрсатиш кўлами тизимли равишда кенгайиб бормоқда – дейди Инновацион ўқитиш маркази раҳбари Алиқул Эрданаев. – Биз бу марказда чет элдаги ҳамкасблар иш услуби билан, хориждаги нуфузли кутубхоналардан китоб олиб таржима қилиб, ўзимизнинг ходимларга етказишг имкониятига эгамиз. Бу ўринда, олдинга қўйилган вазифаларни тўкис адо этадиган мутахассислар малакаси муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, ходимларни янги, замонавий ва энг илғор ёндашув асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимдаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлайди.

Фото: Finance.uz

Албатта, шундан келиб чиққан ҳолда Банк Бошқарувининг 2020 йил 29 январдаги қарори асосида банк «Инновацион ўқув маркази» янгидан ташкил этилган экан. Пресс-тур давомида журналистлар «Contact» маркази фаолияти билан яқиндан танишишди. Ҳатто бу марказдаги ходимлар билан суҳбатлашиб синовдан ўтказишди. "Синовдан ўтказишди" дейишимиздан мақсад «Contact» маркази ходимлари қўнғироқ орқали мижозлар билан бевосита ишлашлари турли саволлар келтириб чиқариши тайин. Бу марказ ходимларининг барча қизлар бўлиб, мижозлар билан суҳбатлашиш мобайнида ўзаро ҳурмат, хушмуомалалик каби ахлоқий ва психологик омиллар асосий роль ўйнайди.

– Бугунги кунда марказ томонидан малака ошириш курслари Вебинар, Мустақил «Moodle» тизими орқали ҳамда анъанавий шакл­ларда ўтказиб келинмоқда. – дей­ди Инновацион ўқитиш маркази раҳбари Алиқул Эрданаев. – Хусусан, биргина апрель ойининг ўзида 56 та мавзуда шундай шаклдаги машғулотлар ўтказилди.

Фото: Finance.uz

Инновацион ўқув марказ 2 бўлим: Ўқув услубий ҳамда Ўқиш жараёнини техник қўллаб-қуватлаш рақамли лаборатория бўлимидан таркиб топган.

Ўқув услубий бўлимнинг асосий вазифалари эса банк ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, ўқув дастурлари сифати ва самарадорлигини баҳолаб бориш, ўқув жараёнига коучер усулини киритиш, банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини мониторинг қилиб боришдан иборат. Шунингдек, ўқиш жараёнини техник қўллаб-қуватлаш рақамли лаборатория бўлими эса, ўқув жараёнларини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «Blended learning», «Flipped classroom», «Spin-off» технологияларини амалга кенг жорий қилиш, ходимларни илғор хорижий тажриба (Moodle дастури) асосида ўқитиш тизимини йўлга қўйиш билан шуғулланади. Умуман олганда, ўқув маркази банк мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларни текзорлик билан ўзлаштиришлари учун зарур бўлган барча шароитларга эга.

Фото: Finance.uz

– Яқинда ташкил этилган «Contact» марказининг бир қанча вазифалари бор, – дейди ушбу марказ раҳбари Абдумажид Файзиев. – Асосий вазифалари эса овозли ва электрон алоқа каналлари орқали мижозлардан тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, ўрганиш, белгиланган тартибда ижро этиш, банк маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида маълумот тақдим этишдир.

Хулоса қилиб айтганда, инновацион марказ мижозларнинг қўнғироқлари, электрон мурожаатлари бўйича статистик ҳисоботларни юритиб, банкнинг потенциал мижозлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, банк маҳсулотлари ва хизматларининг фаол сотувини амалга ошириш, телекоммуникациялар (телемаркетинг)дан фойдаланган ҳолда ҳамкорларни, мижозларни жалб қилиш каби функцияларни ҳам бажарар экан.

Фото: Finance.uz

Фото: Finance.uz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари