ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Халқаро рейтинг агентлиги Халқ банки кўрсаткичларини муносиб баҳолайди

Акциядорлик тижорат Халқ банки ҳамда “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги ўртасида тузилган келишувга асосан агентлик томонидан молия муассасасига рейтинг баҳоларини тайинлаш масаласига бағишланган конференция ўтказилди.

Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда Халқ банкининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, Ғазначилик, Муаммоли активлар билан ишлаш, Давлат дастурларини амалга ошириш, Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредитлаш, Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, Кредит риски, Риск таҳлили ва стресс-тестлаш, Молиявий менежмент, Кредитлар мониторинги департаментлари ҳамда Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш маркази, Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари иштирок этди.

Учрашувда Халқ банкининг 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар эришган кўрсаткичлари сарҳисоб қилинди.

Таъкидланганидек, банкнинг валюта кредити портфели, соф фойдаси, даромади, операцион кирим ва чиқимлари, дивиденди белгиланган мезондан юқори даражани ташкил этган ва бу борада муаммоли ҳолатлар юзага келмаган. “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг бу борадаги кўрсаткичларини муносиб баҳолашини қайд этди.

Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари