ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Жорий йилнинг 21 август куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси - Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.


Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида мазкур университет филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

Маълумот учун. Малтепе университети хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари