ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди

"Tashkent city" халқаро бизнес марказида қуриладиган ушбу бино лойиҳа режасига кўра, бино 33 қаватдан иборат бўлиб, унинг баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 квадрат метрга тенг бўлади. Ҳозирда мазкур бинони барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.


Ўзсаноатқурилишбанк мазкур бино ҳақида маълумот бериб, қурилиш жараёни бевосита банкнинг ўз фаолиятига «GREEN BANKING» тамойилларини жорий этиш мақсадида, шу мазмундаги стратегия доирасида амалга оширилиши, хусусан янги бинони BREEAM (Building Research Establishment Environmental Assessment Method) сертификатлаштиришдан ўтказиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган.

 

Маълумот тариқасида, BREEAM сертификатлаштириш – бу Буюк Британиянинг "BRE" Глобал ташкилоти томонидан биноларнинг экологик самарадорлигини баҳолаш учун ишлаб чиқилган яшил биноларни баҳолашга оид ихтиёрий рейтинг ҳисобланади. BREEAM сертификатлашнинг асосий афзаллиги электр энергия, сув каби табиий ресурслар ҳамда экологик материалларни самарали тақсимлашдан иборат бўлиб, у бино ходимлари учун экологик барқарор ва хавфсиз атроф-муҳит ҳамда офис маконини шакллантиради.

Банк томонидан мазкур лойиҳани молиялаштириш учун жорий йилнинг июнь ойида таркибида Credit Suisse (Швейцария), Citibank (Буюк Британия), Хитой Эксимбанки ва Raiffeisenbank (Австрия) каби етакчи хорижий банклар бўлган консорциуми билан кредит битими имзоланди.

Битим Credit Suisse кўмагида амалга оширилиб, у тузилмавий банк, ташкилотчи ва агент сифатида иштирок этди. Citibank, Raiffeisenbank ва Хитой Эксимбанки битимнинг ташкилотчилари сифатида қатнашди.

Хитойнинг Sinosure экспорт-кредит суғурта корпорацияси томонидан суғурталаш Банкка жозибадор шартларда молиялаштиришни жалб қилиш имконини берди, дейилган банк ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent city бизнес маркази ҳудудида 3 та давлат банклари - Алоқабанк, Асакабанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк бош офислари учун ҳам бинолар қурилиши режалаштирилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари