ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Тижорат банклари томонидан аҳолига кредит ажратишнинг кечиктирилиш сабаблари нима деб ўйлайсиз?

Республика Марказий банки расмий маълумотига кўра, тижорат банкларида муаммоли кредитлар салмоғи ортиб бормоқда. Расмий маълумотга кўра, 2021 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, муаммоли кредитларнинг жами улуши 6,2 фоизга етган. Яъни, ўтган ойга нисбатан ўзгариш 0,7 фоизни ташкил этмоқда.


Бу нимадан далолат беради? Агар чуқур мулоҳаза юритилса, тижорат банклари томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида кўплаб кредит маблағлари ажратилади. Бироқ, ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида қайтмаслиги оқибатида банкларнинг муаммоли кредитлари салмоғи ортишига сабаб бўлади. Муаммоли кредит ортди дегани, тижорат банкига кейинги ташриф буюрувчи мижоз учун кредит ажратилишда муаммолар туғилишидир.

Бугунги кунда мижозлар томонидан бу ҳолат яхши таҳлил қилмаган ҳолда мурожаатларнинг ҳам кўпайишига сабаб бўлаётгани ачинарли ҳолат. Чунки, банк ҳам тижорат ташкилоти ҳисобланади. Тижорат банк ҳам аҳоли омонатга қўйган маблағлари ҳисобидан кредит ажратади. Бироқ, ҳозирги статистикага назар ташласак, тижорат банклари томонидан аҳолига кредит ажратишда салбий муаммолар келиб чиқиш арафасида турибди. Айниқса, ТБС ва Тенгебанклар ҳам мазкур рўйхатдан жой олгани кишини ажаблантиради.

Албатта, бу ҳолатни олдини олиш учун аҳоли ҳам тижорат банклари пул маблағлари омонат эканлигини, уни ўз вақтида қайтариш лозимлигини ҳис қилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Сиз таълим кредити, ипотека кредити ёки истеъмол кредитларидан фойдаланишни истайсизми? У ҳолда, масъулиятни ҳис қилган ҳолда тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг.

Сабохат ХАИТКАРИЕВА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари