ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Банк фойдасига 279 миллион сўм ундирилди

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги иш ўрни яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда.

Фақатгина, ажратилган маблағдан ўринли фойдаланиш ва белгиланган тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади. Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш судгача бориб етмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Наманган тумани бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига 279 миллион сўм кредит қарзи ундириб берилди.

Гап шундаки, Акционерлик тижорат банки “Ипак йўли” Наманган филиали ва “Grand elegant comfort” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан 300 миллион сўм кредит ажратилган.

Ўз ўрнида жамиятга кредитни ўз вақтида қайтариш мажбурияти юкланган. Бироқ, жамият мутасаддилари олинган кредитни қайтаришга мажбуриятини унутишади. Банк томонидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво киритилиб, муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича жами 279 миллион сўм маблағ ундириш кўрсатиб ўтилади.

МИБ Наманган туман бўлими бошлиғи Даврон Икромовнинг айтишича, мазкур ижро варақаси Бюронинг туман бўлими иш юритувига олиниб, қарздорликни ундириш борасида мажбурий ҳаракатлари олиб борилган. Бунинг натижасида кўрсатиб ўтилган қарздорлик ундириб берилди.

Кредитни қайтармаган жамият “Малибу”дан айрилди

МИБ Янгиқўрғон туман бўлими томонидан банк билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мобайнида жамиятга тегишли “Малибу” автомашинаси хатланиб, аукцион савдога чиқарилди.

Аниқланишича, “Янгиқўрғон она ер саховати” масъулияти чекланган жамияти ва Акционерлик тижорат “Агробанк” туман филиали ўртасида тузилган икки томонлама шартномага асосан кредит маблағи ажратилган. Аммо, олинган кредитни ўз вақтида қайтариш жамият мутасаддиларининг “хаёлидан” кўтарилиб қолган. Бўлмаса, ўз вақтида кредит қайтарилар, иш судгача бормас эди. Банк фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига 234 миллион сўм қарздорликни ундириш юзасидан даъво киритади. Суднинг қарорига мувофиқ, қарздорликни мажбурий тартибда ундириш белгиланади.

МИБ Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи Авазбек Раҳмоновнинг қайд этишича, бўлим иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилади. Ана шу муддат ичида ҳам қарздорлик бартараф этилмагани сабабли гаровдаги “Малибу” автомашинаси хатланиб, электрон савдога чиқарилди. Сотувдан тушган маблағ кредит қарздорлигига йўналтирилди.

Кредит ҳисоб-китоб қилинмагани учун цех аукционга чиқарилди

Янгиқўрғон туманидаги “Аъзамжон Амир Темур Исломбек” маъсулияти чекланган жамиятининг мурожаати ҳам ўзаро тузилган шартномага асосан “Агробанк” туман филиали томонидан жамиятга мақсадли кредит ажратилади.

Аммо, жамият мутассаддилари олинган кредитни қайтариш ўрнига, турли баҳоналарни рўкач қилган ҳолда тўламай келади. Тижорат банки томонидан тегишли тартибда судга даъво киритилади. Натижада суднинг қарорига биноан 1 миллиард 670 миллион сўм миқдоридаги кредит қарздорликни мажбурий тартибда ундириш белгиланади.

МИБ Янгиқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси Саидолим Эргашевнинг айтишича, Бюронинг туман бўлими иш юритувига келган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида чоралар кўрилди. Яъни, қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаш бўйича огоҳлантирилади. Аммо, 15 кунлик муддат ичида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли гаровдаги мол-мулк, тош майдалагич цехи хатланиб, амалдаги тартибга кўра баҳолатилди ҳамда аукцион савдога чиқарилди.

 ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари