ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10681.06 -24.94
1 EUR = 12572.68 -87.17
1 RUB = 147.49 +0.09
1 GBP = 14762.29 -41.97
1 JPY = 97.62 -0.29
1 AFN = 125.42 -0.58
1 AMD = 21.69 -0.15
1 AED = 2907.84 -6.78


Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2021 йил 9 сентябрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси, Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича Кенгаш раиси Сахи Аннакличев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанк масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгашнинг соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда жорий йил сентябрь ойида амалга оширадиган вазифалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2021-2023 йиллар давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида барча тижорат банклари билан биргаликда қиймати 5,7 млрд.долларлик 1348 та лойиҳалар шакллантирилган. Ҳозирги кунга қадар лойиҳалардан 551 тасига кредит маблағлари ажратилган.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг халқаро ҳамкорлари ҳисобланган “BCG”компанияси экспертларини жалб этган ҳолда, соҳани таҳлил қилиш, хорижий тажрибани ўрганиш, уни жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланди.

Жорий йил 5 августда лойиҳа доирасида хорижий консультантлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қурилиш материаллари саноати стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича сценарийлари ҳамда саноатнинг стратегик мақсадлари муҳокама қилинди, цемент маҳсулотини ривожлантириш бўйича тавсиялари берилди.

65 та маҳсулот тури бўйича амалий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тадбиркорларга етказилди. Жорий йил сентябрь ойида барча вилоятларда услубий қўлланмаларни тадбиркорлар иштирокида тақдимот қилиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 21 август куни Истанбул шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Туркиянинг Малтепе университети ўртасида меморандум имзоланди. Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида мазкур университет филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширилиб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олинди.

Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси биносида алоҳида замонавий лаборатория ҳамда ўқув маркази ташкил этиш мақсадида лойиҳа смета ҳужжатларига асосан қурилиш монтаж ишлари бошланган.

Йиғилишда ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди, хусусан, тадбиркорлар муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этиш вазифаси қўйилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъуллар ахбороти тингланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари