ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Аҳолига гаров талабисиз мева-сабзавот лойиҳалари учун кредит ажратилади

Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавотчиликда ҳам кластерларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади.

Кластерларга айланма маблағ учун амалдаги 20-24 фоизли тижорат кредитлари ўрнига Жамғарма ҳисобидан 1 йил муддатга 10 фоиздан кредит ресурслари ажратилади.

Келгуси йилдан суғурта компаниялари орасида мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш тизими жорий этилади.

Экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот кластерлари ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Паст ҳосилли 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида 1 гектардан ижарага берилади.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида 100 миллион сўмгача бўлган кичик интенсив мева-сабзавотчилик лойиҳаларига кредит бериш тартиби жорий этилади.

Кредитлар мева учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил, сабзавотга 2 йил муддатга ажратилади ва гаров таъминоти талаб этилмайди.

Ҳар бир вилоятдаги биттадан энг илғор мева-сабзавот кластерлари билан ҳамкорликда маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш учун давлат-хусусий шериклик асосида агрологистика марказлари барпо этилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари