ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


“Қишлоқ қурилиш банк” делегацияси БААда бўлиб қайтди

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” делегацияси Бирлашган Араб Амирлигида хорижий сафарда бўлиб қайтди. Банк вакиллари сафар давомида мазкур мамлакатнинг йирик банкларидан бири – “MASHREQ” банки раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашилди.


Шунингдек, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Ўзбекистон молия бозоридаги ўрни, кейинги йилларда эришилаётган иқтисодий кўрсаткичлар ва банкнинг халқаро ҳамкорлик йўналишидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

“MASHREQ” банки вакиллари АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятига қизиқишни қайд этиб, келгусида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Жумладан, банкнинг Ижрочи вице-президенти Ражив Гоэл (Rajeev Goel) ва Катта вице-президент Андреас Мелетиу (Andreas Meletiou) “MASHREQ” банкининг Ўзбекистондаги банк хизматлари бозорига доир келгусидаги режалари ҳақида тўхталди. Бу режаларнинг узвий қисми сифатида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”га синдициялашган кредит жалб қилиш имконияти кўриб чиқилаётганлиги қайд этилди.

Учрашув якунида банклар ўртасида молиявий ҳамкорлик бўйича Дастлабки келишув битими имзолашга келишиб олинди.

Банк делегацияси аъзолари ҳозирда бўлиб ўтаётган “Дубай Экспо-2020” халқаро кўргазмаси билан ҳам танишдилар. Айни вақтда дунёдаги энг йирик ҳисобланган мазкур кўргазма коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилдан жорий йилга қолдирилган эди.

Кўргазма расман 2021 йил 1 октябрдан очилди. Ундан дунёнинг 100дан ортиқ давлатлари павильонлари ўрин олган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий павильони ҳам жойлаштирилган.

“Қишлоқ қурилиш банк” вакиллари мамлакатимизнинг Миллий павильони фаолияти билан яқиндан танишди. Павильонимиз “Ўтмиш.Бугун.Келажак” концепцияси асосида, ўзига хос миллий дизайнда қурилган. Ташриф буюрувчилар унда Ватанимизнинг бой ўтмиши, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, янги Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёт йўналишлари ва истиқболда кўзланаётган улкан мақсадлар ҳақида маълумотга эга бўладилар.

Банк ходимлари қатор давлатларнинг “Дубай Экспо-2020” халқаро кўргазмасидаги павильонларида ҳам бўлиб, улардан ўрин олган замонавий ёндошувлар, инновацион ғоялар ва технологиялар билан танишдилар.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари