ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Корхонанинг кредит қарзи ҳисобига унга тегишли бино савдога қўйилди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган айрим жисмоний ва юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг қарздор «Р.Р.Р» МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТБ «Микрокредит банк» Андижон филиали фойдасига 681 миллион 362 минг 884 сўм миқдоридаги кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суд ҳужжатига асосан Бюронинг Олтинкўл туман бўлими мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли гаровга қўйилган Олтинкўл туманидаги 638 квадрат метр ер майдонда жойлашган, қурилиш майдони 182,3 квадрат метр бўлган ҳамда балиқхона сифатида фойдаланилган бино-иншоотлар хатланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди. Бино-иншоотнинг бошланғич сотув баҳоси 490 миллион сўм этиб белгиланган.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари