ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Ўзсаноатқурилишбанк Сбербанк томонидан ташкил этилган анжуманда иштирок этди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни «Sberbank CIB» кўмагида «SberCIB» мижозлари – институционал инвесторлар гуруҳи билан видеоконференц-алоқа тарзида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Осиё давлатларининг суверен облигациялар ва қарз қоғозлари масалалари бўйича ихтисослашган етакчи компаниялари раҳбарлари, мустақил экспертлар, портфель менежерлари ва йирик инвестицион фондлар таҳлилчилари иштирок этди.

Хорижий ҳамкорлар учун ташкил этилган тадбирда Ўзсаноатқурилишбанкнинг жорий фаолияти ва келгуси даврдаги стратегиясига бағишланган тақдимот намойиш этилди.

Тақдимот давомида иштирокчилар Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Банкни трансформация қилиш борасидаги ишлар ҳамда корпоратив бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва жозибадорлиги ошириш бўйича халқаро экспертлар кўмагида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида хабардор қилинди. Пандемия даврида барқарорликни сақлаш борасида банкнинг молиявий кўрсаткичлари ва амалиёти ўрганилди.

Тадбирда «Aberdeen Asset Management», «ADIA», «AIG Asset Management», «Baring Asset Management», «Bluebay Asset Management», «Eaton Vance Management», «Fidelity Management & Research», «GoldenTree Asset Management», «HBK Europe Management», «Invesco Perpetual», «Janus Henderson Investors», «Jupiter Asset Management», «Lazard Asset Management», «Neuberger Berman», «NN Investment Partners», «PGIM», «PIMCO», «Standish Mellon Asset Management», «TCW», «Wellington Management» каби нуфузли инвестицион компаниялар ва қатор бошқа молиявий фондлар иштирок этгани бунинг яққол далилидир.

Учрашув якунида инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари