ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Банк ходими пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига фуқаро Э. Н. Б. ариза билан мурожаат қилиб, аризада уй олиш мақсадида юрган вақтида “Н” исмли шахс билан танишиб қолганлигини, ушбу шахс унга ўзини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ишлашини айтиб, унга “субсидия” тартибида уй олиб беришини, уй олиш учун ҳозирда навбат кўп эканлигини, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали уни 2022 йилнинг февраль ойи рўйхатига қўшишини, эвазига 2.000 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини баён қилишиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Тошкент вилоят Прокуратураси ҳамда ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К. Н. Р. Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Тошкент МФЙ ҳудудидаги “Металлургия заводи” ташқи томонида ариза муаллифидан талаб қилган 2.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан, 2021-йил 16-ноябри куни Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Н.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгʻатилиб, жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг iiv.uz сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари