ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Дастурлар вазирликларда эмас, маҳаллада ишланса…

Бугунги янгиланишлар ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ. Айниқса, иқтисодиётимизни ривожлантириш, аҳолининг даромад манбаини кўпайтириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар халқимизни эртанги кунга ва юрт истиқболига ишончини юксалтирмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу каби жиддий муаммолар кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг барча тармоқларида аҳоли учун даромад манбаи яратиш орқали камбағалликни қисқартириш мукинлигини алоҳида таъкидлар экан, бунинг учун келгуси йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилаётгани билдирди.

Келгуси йилда давлат инвестиция дастури доирасида 18 триллион сўмликдан зиёд 1 минг 700 га яқин лойиҳа, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 22 миллиард долларлик 9 мингта лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Бунинг натижасида 135 минг ва 305 мингта иш ўрни ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Бугунги кунда долзарб бўлиб турган ҳаётий масалалар ҳақида сўз борар экан, Президентимиз бундан буён дастурлар вазирликда эмас, маҳаллада шаклланишини, уларни ҳокимларнинг ёрдамчилари ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқиши зарурлигини уқтирди.

Шунингдек, келаси йил халқаро молия ташкилотларидан жалб этилган 2 миллиард 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш ҳисобига 109 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани айтилди. Агар ана шу самарали ишлар амалга ошириладиган бўлса, 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади. Бу жуда катта натижадир.

Видеоселектор йиғилишида халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Табиийки, маҳаллалар молиёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлса, фаолият доираси ҳам кенгаяди. Шундагина давлатдан, олиб борилаётган ислоҳотлардан одамлар рози бўлади.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари