ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


“Ипотека-банк” 404,4 млрд. сўм соф фойдага эришди

“Ипотека-банк” баланс маълумотларига кўра, фойда ва зарарлар 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллик натижалари бўйича солиштирилганда банк соф фойдаси 2020 йил I-ярим йиллик натижасига нисбатан 70 фоизга ошиб, 404,2 млрд. сўмни ташкил қилди. Банк соф фойдаси соф фоизли даромадлар, комиссион даромадлар, ҳамда қимматли қоғозлар ва валюта операцияларидан олинган даромадларнинг ўсиши ҳисобига ошган.

Соф фоизли даромад ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ошиб, 887,1 млрд. сўмга етган. Хусусан, фоизли даромадлар ўтган йил шу санасига нисбатан 448,9 млрд. сўм, ёки 38,4 фоизга ўсган. Ушбу ижобий ўзгариш драйверлари сифатида кредитлашдан олинган даромадларнинг (33,1 фоиз, ёки 362,4 млрд. сўмга) кредит портфель кенгайиши ҳисобига кўпайганлигини келтириб ўтиш лозим. Шу билан бирга, фоизли даромадлар кўпайишига давлат қимматли қоғозларига инвестиция ва бошқа банкларга маблағлар жойлаштириш ҳажмининг ошиши ҳам ижобий таъсир қилган.

Шу даврда, банкнинг фоизли харажатлари ҳам 51,8 фоизга кўпайиб, 731,1 млрд. сўмга етган. Ушбу ўзгариш, асосан, банкнинг Молия вазирлигидан жалб қилган қарз маблағлари (кредит линиялар ва қимматли қоғозлар), халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарз маблағлари (кредит линиялар)нинг ошиши ҳамда 2020 йил охири ва 2021 йил бошида Еврооблигациялар чиқарилиши ҳисобига юз берган. Банк томонидан жалб қилинган ресурслар қийматининг пасайтирилиши ва бозор тамойиллари асосида кредитлашга ўтилиши, Соф фоизли маржа (NIM)нинг 6,0 фоизгача ошишига ижобий таъсир кўрсатди.

Соф комиссион даромадлар ўтган йилга нисбатан 32,8 фоизга ошиб, 118,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Ижобий ўсиш деярли барча комиссион даромадлар йўналишлари, асосан тўлов хизматлари бўйича юз берган. Бундан ташқари, соф комиссион даромадларнинг ошишига яна бир муҳим драйвери сифатида банк кафиллиги ва аккредитивлари ҳажмининг 2 баробарга ошиши ва 18,1 млрд. сўмга етиши натижасида олинган комиссион даромадларни келтириб ўтиш лозим.

Банк кредитлари бўйича шакллантирилган захиралар бўйича харажатлар жорий йилнинг 6 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 фоизга кам бўлиб, 215,8 млрд. сўмни ташкил қилди, ва натижада банк риски қиймати (COR) 0,8 фоиз базис пунктга ёки 1,6 фоизгача камайди.

Операцион харажатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,6 фоизга ошган ва 377,7 млрд. сўмни ташкил қилган. Операцион харажатлар асосан персонал, маъмурий ва амортизация харажатларларининг ошиши ҳисобига кўпайган бўлиб, умуман олганда харажатларнинг самарали назорати туфайли барқарорлигича қолган.

Параллел тарзда, операцион даромадлар 33,6 фоизга ошиб, 1 112,0 млрд. сўмга етди, ва натижа операцион самарадорлик (CIR) 34,0 фоизгача яхшиланди.

Пандемияга қарамай, 2021 йилнинг I-ярмида Банк харажатларни янада оптималлаштиришни, бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқишни давом эттирди ва буларнинг барчаси натижасида умумий харажатларни камайтиришга эришилди. Риск қиймати (COR) паст даражада бўлиб, соф фоизли маржа (NIM) билан етарлича қопланган.

Жами активлар жорий йилнинг I-ярмида 5 фоиз ёки 1 607,0 млрд. сўмга ошиб, жами 34 211,1 млрд. сўмни ташкил қилди.

Жами кредит портфели 6 ой давомида 7,5 фоизга ошди ва 2021 йил 1 июль ҳолатига 27,7 трлн. сўмга етди. Кредит портфелида корпоратив кредитларнинг улуши 57,2 фоиз, чакана кредитлар 42,8 фоиздан иборат бўлган. Корпоратив (жумладан, кичик бизнесга берилган) кредитлар қолдиғи сифатли корпоратив мижозларнинг кредитга бўлган талабининг ошиши ва хорижий валютадаги кредитлар қийматининг девальвация ҳисобига 730,0 млрд. сўмга кўтарилиши сабабли 4 фоизга ошиб 15 830,5 млрд. сўмга етган. Чакана кредитлар эса 14,7 фоизга ошиб, 11 842,3 млрд. сўмга етиши кредит портфели кенгайишига кўпроқ таъсир кўрсатди, яъни бу ўсиш асосан банк томонидан ипотека кредитларининг давлат дастури асосида бозор фоиз ставкаларида берилиши билан қўллаб-қувватланди.

Банкда муаммоли кредитлар (NPL) улушининг 4,4 фоизга кўтарилиши 2020 ва 2021 йилларда COVID-19 пандемия сабабли киритилган локдаун натижасида мижозларнинг молиявий ҳолати ёмонлашиши оқибати сифатида ифодаланади.

Бошқа банклардаги маблағлар жорий йилнинг I-ярмида 52,2 фоиз ёки 945,7 млрд. сўмга кескин ошиб, жами 2 756,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Банк активлари таркибида қарз қимматли қоғозлар банк томонидан давлат облигациялари сотиб олиниши ҳисобига 17,1 фоизга ошиб, 136,9 млрд. сўмни ташкил қилган.

Мажбуриятларга келсак, банк ресурс базаси, асосан 31,6 фоиз улуш билан мижозлар депозитларлари, 34,6 фоиз улуш билан давлат (Молия вазирлиги ва ЎТТЖ)дан жалб қилинган қарз маблағлари ҳамда 31,0 фоиз улуш билан махаллий ва хорижий молия институтларидан жалб қилинган қарз маблағлари ҳисобига шаклланган.

Давлатдан ва қимматли қоғозлар чиқариш орқали қарз маблағлари жалб қилиш ҳажми йил бошига нисбатан мос равишда 12,7 ва 26,5 фоизга ошган бўлиб, бу ижобий ўзгариш банк ички ипотека бозорини кредитлаш учун Молия вазирлигидан узоқ муддатли молиялаштирилиши ҳамда халқаро капитал бозорига миллий валютада 75,0 млн. доллар эквивалентида Евробонд чиқарилиши билан изохланади.

Умумий капитал жорий йил бошидан буён, асосан банк фойдаси ошиши ҳисобига, 10 фоизга ошган ҳолда 4 444,5 млрд. сўмга етди. Марказий банк меъёрларига кўра, банкнинг 1-даражали капитали етарлилиги кўрсаткичи 11,8 фоизни, регулятив капитал етарлилиги кўрсаткичи эса 14,1 фоизни ташкил қилди.

"Ипотека-банк" АТИБ
Инвесторлар билан алоқалар хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари