ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


Қарор ижроси қандай таъминланяпти?

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 27 октябрь куни “Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ушбу қарор тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтиришга қаратилган бўлиб, унда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтириш учун 1 млн. АҚШ долларигача хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютага ўтказиб бериш кўзда тутилган.


Шундан келиб чиққан ҳолда, “Микрокредитбанк” томонидан хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютага ўзгартириш бўйича босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда банк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар қолдиғи жами 490 та мижозда 336,8 млн. доллар эквивалентини ташкил қилади. Шундан, 1 млн. доллар эквивалентигача бўлган кредит қарздорлиги 409 та мижоз бўйича 87,2 млн. долларни ташкил этади.

Банк томонидан валюта тушумларига эга бўлган экпортёр корхоналарга хорижий валютадаги кредитини миллий валютага 14% ставкасида ўтказилишига таклиф билдирилган. Бундан ташқари валюта тушумларига эга бўлмаган мижозларга хорижий валютада ажратилган кредит қолдиғини миллий валютага йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтказиш юзасидан таклиф билдирилган. Бугунги кунда 15 та мижоз томонидан 3,3 млн. долларга тенг хорижий валютадаги кредит қолдиқлари миллий валютага ўтказилди. Шундан, саноат соҳасига 12 та мижоз, хизмат кўрсатиш соҳасига 3 та мижоз тўғри келади. Шунингдек, йил якунига қадар яна 7 та мижознинг кредитларини миллий валютага ўтказиш режалаштирилган.

Сарвар Очилов

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари