ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10852.04 -8.13
1 EUR = 12449.46 +103.62
1 RUB = 145.45 -0.45
1 GBP = 14907.45 +108.3
1 JPY = 94.75 +0.61
1 AFN = 103.78 +0.77
1 AMD = 22.48 -0.1
1 AED = 2954.46 -2.22


МИБ кўмагида кредит қарздорлиги ундирилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими томонидан вақтида қайтарилмаган банк кредитларини ундириб берилиши борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 11 ойида 938 та ижро ҳужжатларига асосан банклар фойдасига 39 миллиард 464 миллион 490 минг сўм ундирувлар амалга оширилди.

Жумладан, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 02 августдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар “Равнақ Газ Метан Сервис” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” Сирдарё вилоят филиали фойдасига кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган эди.

Бюронинг Сирдарё туман бўлими бошлиғи ўринбосари М.Жураевнинг маълум қилишича, олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор масъулияти чекланган жамиятидан АТИБ “Ипотекабанк” вилоят филиали фойдасига 4 миллиард 464 миллион 451 минг сўм кредит қарздорлик ундирилди.

Банк фойдасига ундирувлар давом этмоқда.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example
savdogarbank