ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10852.04 -8.13
1 EUR = 12449.46 +103.62
1 RUB = 145.45 -0.45
1 GBP = 14907.45 +108.3
1 JPY = 94.75 +0.61
1 AFN = 103.78 +0.77
1 AMD = 22.48 -0.1
1 AED = 2954.46 -2.22


Сардор Умурзоқов: ёшларимиз банкка боргани қўрқади

“Тошкент ёшлар форуми-2021” доирасидаги ёшлар билан учрашувда Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ёшлар ва банк ўртасида юзага келадиган муаммоли ҳолатлар ҳақида гапириб ўтди.


– Бугунги кунда ёшларимиз томонидан жуда кўп яхши ғоялар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятига борганимда IТ-паркка кириб, ёш тадбиркорларимизнинг яхши стартап лойиҳаларини кўрдим. Афсуски уларни молиялаштиришнинг имконияти йўқ. Чунки, очиғини айтиш керак, ёшларимиз банкка боргани ҳайиқади, қўрқади. Нимага? Банкка боргандан кейин, бюрократияси, уларнинг талаблари, бошқа ножўя ҳолатлар жуда кўп. Буни тан олишимиз керак. Чунки банкларда ислоҳотлар энди-энди бошланяпти.

 

Ёшлар банкка борса, банкдагилар, кечирасиз, кредит олишингиз учун биринчи навбатда сиз биринчи тўловни тўлашингиз керак, деб айтади. Агар ёшларда пул бўлса, улар банкка борган бўлармиди? Шунинг учун биз эксперимент сифатида, бир нечта энг яхши стартап лойиҳаларини танлаб олиб, уларга пул бердик. Энди у лойиҳалар амалга ошмоқда.

Ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш учун маблағ керак. Биз маҳаллий инвесторларни қўллаб-қувватлабгина қолмай, уларни яратишимиз керак. Маҳаллий инвесторлар лойиҳасининг негизи эса ёшлар. Давлатимиз раҳбари томонидан март ойи охирида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказишга кўрсатма берилди. Аслида уни пандемиядан олдин ўтказиш режалаштирилган эди. Мақсадимиз – бу форумни бутун Марказий Осиё минтақасида энг нуфузли, энг катта, энг самарали платформага айлантириш. 2026 йилга бориб камида 8 ГВт “яшил энергия” шамол ва қуёш электр станциялари орқали ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Бу электр станцияларини йўлга қўйиш учун зарур барча ускуна ва эҳтиёт қисмлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example
savdogarbank