ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Хотин-қизларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади
Ишчи гуруҳлари 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради. Ўзбекистонда кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ. Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда.
Таъкидланишича, устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди.
Ишчи гуруҳлари:
1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди, деб хабар беради sputnik.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example