ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Ўзсаноатқурилишбанк “Asiamoney”дан бирйўла иккита мукофотни қўлга киритди

“Best Bank Awards 2022” тоифасидаги йиллик танлов натижаларига кўра, “Asiamoney” халқаро молиявий нашри экспертлари Ўзсаноатқурилишбанкни “Ўзбекистоннинг энг яхши банки ва  “Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув бўйича энг яхши банк” номинациялари бўйича ғолиб деб топди.


“Asiamoney” мукофотларини бериш тўғрисидаги қарор нашриёт муҳаррири бошчилигидаги нуфузли молиявий таҳлилчилар томонидан молия ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва мижозлар ва ҳамкорларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қабул қилинди.

Қайд этилишича, банк Ўзбекистонда мамлакатнинг энг йирик кредит ташкилотларидан бири саналади. Сўнгги йилда муассаса томонидан ажратилган кредитлар ҳажми мамлакат умумий кредит бозорининг 13,2 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, банк тизимида бошқа молиявий кўрсаткичлар бўйича ижобий ўзгаришлар кузатилган. Активлар (банк секторидаги умумий активлар ҳажмининг 12,7 фоизи) ва депозитлари ўсиши (тизимдаги депозитлар умумий ҳажмининг 8,1 фоизи) ҳамда фойданинг ошиши (ўтган йилга нисбатан 125 фоизга ўсган) шулар жумласидандир.


Нашриёт томонидан банкнинг Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан мамлакат энергетика тармоғини модернизациялаш, унинг инновацион ва продуктив иқтисодиётга ўтиш суръатларини жадаллаштириш борасида “яшил” банкни ривожлантириш ва ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув бўйича) принципларини жорий этиш бўйича олиб бораётган фаолияти юқори баҳоланган.

Банк истиқболда “яшил” тармоқ ривожланишини сармоявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришни режалаштирган, дейилади хабарда. Хусусан, турар-жой мажмуалари энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи маиший техникаларни харид қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва чиқиндини қайта ишлашга йўналтирилган дастурларни молиялаштириш кучайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 13 июль кун Лондон шаҳрида (Буюк Британия) “Euromoney” нашриёти томонидан бутун дунёнинг энг яхши банкларини тақдирлаш маросими – “Euromoney Awards For Excellence” тадбири ўтказилиб, унда Ўзсаноаткурилишбанк “Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши банки” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Маълумот учун.  “AsiaMoney” халқаро молия ва бизнесга ихтисослашган нуфузли нашр ҳисобланади. У 1989 йилдан буён “Euromoney Trading Limited” глобал медиа гуруҳи томонидан чоп этиб келинади. Журнал ҳар йили Осиё-Тинч океани минтақасининг энг яхши молиявий институтларини мукофотлаб келади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example