ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Пул ўтказмаларининг қанчаси рубль кўринишида келиб тушган
2022 йилнинг биринчи ярмида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд долларни ташкил этган. Марказий банк маълумотига кўра, ярим йилликда пул ўтказмаларининг 199 млн долларлик қисми рубль кўринишида келиб тушган. Бу ҳақда Марказий банкдаги брифингда маълум қилинди.
Банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, пул инфляциясининг 2023 йил учун мўлжалланган таргети 2024 йилга кўчади. Келаётган пул ўтказмаларининг ички валюта бозорида қандай ҳаракатланаётганлиги бу жуда муҳим. Шу ўринда, пул ўтказмалари ошганига таъсир кўрсатган катта омиллардан бири бу нақд пулда экспорт қилиш ҳажмининг кўпайганлиги бўлган.
Марказий банк пул ўтказмалари бўйича ҳолат омиллари:
Россияда нақд валюта ва нақдсиз валюта курси ўртасида 15-30 фоизгача фарқ юзага келган.
Мигрантлар норасмий пул ўтказмаларини расмий каналлар орқали ўтказишга ўтган.
Дастлабки баҳолашларга кўра, июнь ойи экспортининг 10 фоизи атрофидаги тушуми нақд пул кўринишида юз берган.
Март ойидан бошлаб Марказий банк марказлашган тарзда қўшма штатлар Федерал банклардан нақд валюта олиб келмоқда. Бироқ бу тижорат банклари олиб келишлари мумкин дегани эмас. Ўтган даврда 2,5 млрд доллардан зиёд нақд валюта олиб келиб тарқатилган.
Қайд этиш жоизки, 2022 йилнинг биринчи ярмида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд. долларни ташкил этган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 96 фоизга (3,2 млрд.доллар) ошган. Биргина июнда амалга оширилган ўтказмалар миқдори 2,3 млрд. долларга етган, деб хабар беради sputnik.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example