ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Капиталбанк ва Ипак Йўли банки халқаро карталардан пул нақдлаштиришга ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди

Аввалроқ 2 та йирик хусусий банк — Капиталбанк ва Ипак Йўли банки томонидан халқаро банк карталаридан нақд хорижий валюта ечиш учун комиссия жорий қилингани тўғрисида хабар берилганди.


Ушбу ҳолат бўйича Капиталбанк ва "Ипак Йўли" банки изоҳ берди. "Капиталбанк" АТБнинг 28 июль куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, комиссия Россия ва Ўзбекистон ўртасида пул ўтказмалари тизимлари орқали тезкорлик билан пул ишлаб топмоқчи бўлган "маккорлар" оқимини тўхтатиш учун жорий қилинган.

Капиталбанкнинг VISA карталарида 15 кундан ортиқ сақланган пул маблағларини хорижий валютада нақдлаштириш бўйича комиссия олинмайди.

"Ипак Йўли" АИТБ ҳам 29 июль куни халқаро карталардан хорижий валюта нақдлашлаштириш учун олинадиган комиссия бўйича баёнот берди.

Банк хабарида айтилишича, жисмоний шахсларнинг аввал нақд пул билан тўлдирилган омонат ҳисобларидан қайтариш мақсадида нақд маблағ бериш одатдагидек ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширилади, деб хабар беради bankers_uz.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example