ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


UZCARD “Мир” картасидан тезкор пул ўтказмаларини йўлга қўйди
Ҳозирда UZCARD пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар тайёрламоқда. Россиянинг “Мир” карталаридан UZCARD карталарига халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилди.
Икки тўлов тизими интеграцияси фойдаланувчиларга Россия банкларининг мобил иловалари орқали картадан картага пул ўтказмаларини қулай ва тез амалга ошириш имконини беради. 
“Ўтказмалар бир зумда картага ўтказилади. Ўтказма рублда жўнатилади ва фойдаланувчи учун қулай бўлган миллий валюта курсида ва қабул қилиб олувчи шахснинг Ўзбекистондаги ҳисобига ўтказилади”, дейилади хабарда.
Хизматдан фойдаланганда пул ўтказмалари учун қўшимча яширин тўловлар олинмайди.
Бунинг учун банкнинг мобил иловасида фақат карта рақами ва қабул қилиб олувчи шахснинг исмини киритиш керак, қўшимча маълумотларни кўрсатиш шарт бўлмайди.
Ҳозирда UZCARD пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар тайёрламоқда.
Шунингдек, мобил иловалар орқали ушбу хизматни амалга ошириш мумкин бўлган "Мир" тўлов тизимида иштирок этувчи банклар рўйхати устида иш олиб борилмоқда.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example