ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11063.05 +34.91
1 EUR = 10940.25 -10.69
1 RUB = 183.24 -2.18
1 GBP = 12474.70 -83.04
1 JPY = 76.46 +0.13
1 AFN = 126.03 +0.4
1 AMD = 27.32 +0.11
1 AED = 3011.91 +9.5


Сўмнинг реал алмашинув курси августда ҳам мустаҳкамланди

Марказий банкнинг Реал самарали алмашув курси шарҳида маълум қилишича, реал самарали алмашув курси жорий йилнинг август ойида июлга нисбатан ўсувчи динамика қайд этиб, 1,4 фоизга мустаҳкамланган. Сўмнинг мустаҳкамланиши 2021 йил мос даврига нисбатан 3 фоизга, базавий давр деб ҳисобланган 2019 йил сентябрга нисбатан 6 фоизни ташкил этган.


Августдаги мустаҳкамланиш асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар валюталари — рублнинг долларга нисбатан 2,3 фоизга, турк лирасининг 3,3 фоизга, хитой юанининг 1,0 фоизга қадрсизланиши фонида юз берган. Ички инфляция ҳам (0,5 фоиз) сўм қадрини нисбий оширувчи омилга айланган.

Бу Ўзбекистоннинг савдо-ҳамкор давлатлари валюта курсларининг юқори суръатларда қадрсизланиши ва ички инфляция таъсири билан ифодаланади.

Регуляторнинг таъкидлашича, август ойидаги реал самарали алмашув курсининг қадри ошиши асосан савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг юқори суръатларда қадрсизланиши ва ички инфляция таъсири билан ифодаланади.

Хусусан, мазкур индексни оширувчи омиллар сифатида савдо-ҳамкор давлатлар валюта курслари ўзгариши — 1,4 фоиз бандга, ички инфляция — 0,5 фоиз бандга таъсир этган бўлса, пасайтирувчи омил бўлиб савдо-ҳамкор давлатлар инфляцияси — 0,5 фоиз бандни ташкил этган, деб хабар беради yuz.uz.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example