ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11063.05 +34.91
1 EUR = 10940.25 -10.69
1 RUB = 183.24 -2.18
1 GBP = 12474.70 -83.04
1 JPY = 76.46 +0.13
1 AFN = 126.03 +0.4
1 AMD = 27.32 +0.11
1 AED = 3011.91 +9.5


Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди
Молия вазирлигига кўра, серияли облигациялар чиқарилиш бўйича ҳужжатларга тегишли қўшимчалар киритилган. Қимматли қоғозлар тўғрисдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартриш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруққа қуйидагича ўзгартиришлар киритилган:
таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш ва инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;
мазкур низом 9-бандининг “г” кичик бандидаги “паспорт маълумотлари” деган сўзлар “паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-карта маълумотлари” деган сўзлар билан алмаштирилди.
Шунингдек, “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруққа қуйидагича ўзгартиришлар киритилган:
- ушбу қоидаларнинг 8-бандида жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма беш фоизидан ошмаслиги белгиланди;
- шунингдек, серияли облигациялар чиқарилиш бўйича тегишли қўшимчалар киритилди, деб хабар беради sputnik.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example