ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11063.05 +34.91
1 EUR = 10940.25 -10.69
1 RUB = 183.24 -2.18
1 GBP = 12474.70 -83.04
1 JPY = 76.46 +0.13
1 AFN = 126.03 +0.4
1 AMD = 27.32 +0.11
1 AED = 3011.91 +9.5


Россия ва Тожикистон ҳисоб-китобларни миллий валюталарга ўтказиши мумкин
Москва ва Душанбе ҳисоб-китобларни миллий валюталарга ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда, деди Сирожиддин Муҳриддин. Тожикистон ва Россия Молия вазирликлари ва Миллий банклари ҳисоб-китобларни миллий валюталарга ўтказиш масаласини фаол муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳозирда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш истиқболларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётганидан хабарим бор”, - дейди вазир. 
Тожикистон ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар валютани тартибга солиш бўйича миллий қонунчиликдаги фарқлар, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилмоқда, шунингдек, мумкин бўлган чекловларни ҳам кўриб чиқяпти.
Маълумот учун, МДҲ давлатлари орасида сўнгги бир неча ой ичида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш одатий ҳола айланмоқда. Айниқса ЕОИИга аъзо давлатлар орасида. Россия энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида битим мзолаган. Шунингдек Хитой ва ЕОИИ давлатлари орасида ҳам ана шундай битим имзоланиши режалаштирилмоқда. Ташқи савдода ушбу ўзгаришлар долларга талабнинг пасайишига ва асосий ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия миллий валютасига талабнинг ошишига олиб келади.
«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example