ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11269.82 -31.77
1 EUR = 12205.22 -115.77
1 RUB = 159.78 -2.8
1 GBP = 13890.05 -117.14
1 JPY = 86.43 -0.5
1 AFN = 125.60 -1.26
1 AMD = 28.46 -0.07
1 AED = 3068.29 -8.65


"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ ўз ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида компаниянинг Бош офиси ва худудий филиаллари, "Ўзбекинвест-Ассистанс" МЧЖ ҳамда "Ўзбекинвест- Ҳаёт" МЧЖ иштирокида жамоалараро мини- футбол бўйича мусобақа ташкил этди

Тадбирнинг энг юқори мукофотига "Ўзбекинвест" кубоги" жорий этилди. 10 сентябрь куни мусобақанинг 1-босқичи- чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ғолиблар аниқланди ва бугун, 17 сентябрь куни, ярим финал ҳамда якуний финал босқичлари бўлиб ўтди. Асосий 1-ўрин ва "Ўзбекинвест"кубоги" учун кураш жуда қизғин ўтди: мини-футболнинг барча ўйинларида шижоат, завқ- шавқ билан ўйнаган жамоалар ўз мукофотларини қўлга киритдилар.


Хусусан, жамоалараро ўйинлар ичида "Энг яхши тўпурар" номинациясида Ўзбекинвест-Асисстанс" МЧЖ раҳбари Авзал Маҳмудов, "Энг яхши дарвозабон" номинацияси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалидан Жўлдасов Дастан, "Энг яхши футболчи"номинацияси бўйича Исмаилов Ниятулла ўз мукофотларини қўлга киритдилар. Фарғоналик жамоа финал босқичида 3- ўринни, Сурхондарё жамоаси 2-ўринни, барча футбол командаларини ютган Қорақалпоғистон Республикаси филиали командаси эса 1-ўринни эгаллаб, "Ўзбекинвест кубоги"ни қўлга киритдилар.Барча ғолибларга мукофотларни "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖнинг Бош директори Азимов Рустам Садикович топширди, деб хабар беради "O'zbekinvest" Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example