ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Марказий банк Матбуот хизмати

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакилларининг Ўзбекис­тонга ташрифи (Staff visit) якунларига доир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти ва мамлакат бўйича миссия раҳбари Рон ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.


Учрашувда ХВЖ вакилларининг ташрифи якунлари бўйича тайёрланган баённома кўриб чиқилди. Унга кўра, мамлакатда сўнгги йилларда олиб борилаётган пул-кредит сиёсатига юқори баҳо берилган.

Шу билан бирга, мамлакатда келгуси йиллардаги макроиқтисодий кутилмалар муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш йўллари, хусусийлаштириш жараёнларининг ички валюта бозорига таъсири ҳамда капитал ҳаракати билан боғлиқ амалиётларни тартибга солиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси бўйича фикр алмашдилар.

Қолаверса, иқтисодиётда давлат иштирокини янада камайтириш ва инфляция даражасини пасайтиришда монетар ва фискал сиёсатларнинг боғлиқ ҳолда олиб борилиши муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида келгуси давр учун ХВЖ билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.

Марказий банк Матбуот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example