ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди. Унда банк ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров батафсил маълумот берди.


Брифингда Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимли йўлга қўйилгани ва унинг ижроси бўйича доимий ўрганишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Тадбирда таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жисмоний ва юридик шахслардан жами 935 та мурожаат келиб тушган. Шундан 267 таси ижобий ҳал этилган, 606 таси бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тушунтиришлар берилган ва 62 таси қонун нормаларига зид бўлганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.

Ҳудудлар кесимида асосий мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолисидан келиб тушган: умумий мурожаатларнинг 27,1 фоизини ташкил этади. Шунингдек, бу кўрсаткич Тошкент вилояти бўйича 14,5 фоиз, Қашқадарё вилояти миқёсида 7,1 фоиз, Сурхондарё вилояти мисолида 7 фоиз ва Фарғона вилояти бўйича 6 фоизни ташкил қилади.

Мурожаатларнинг 293 тасида кредит тўлови муддатларини узайтириш сўралган бўлса, 147 тасида чакана бизнес йўналишидаги масалалар, 132 тасида миллий валютада кредит ажратиш, 46 тасида эса ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлар ўрин олган.

Мамлакатимизда халқ орасига кириш, улар билан яқиндан мулоқот қилишнинг самарали усуллари кенг қўлланилмоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя асосида сайёр қабуллар ўтказилиб, муаммолар жойида ечим топишига эришил­моқда.

Хусусан, ҳисобот даврида Банк раҳбарияти томонидан 30дан ортиқ сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда жисмоний ва юридик шахс­ларга тегишли 90дан зиёд мурожаат­лар ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари, бугунги кунда Банкнинг бош офисидаги ишонч телефонига келиб тушаётган оғзаки мурожаатларга ҳам тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда. Бу борада ўтган 9 ой давомида 6500 дан зиёд қўнғироқлар орқали билдирилган таклиф ва эътирозлар ечими тегишли тузилмалар томонидан ҳал этилди.

Шунингдек, Банк тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда тузилмалар, ҳудудий тармоқлар ҳамда масъул шахслар фаолияти алоҳида ўрганиб борилиши таъкидланди.

Хусусан, Ҳисобот санасида Банкнинг ҳудудий тармоқларида ўтказилган ўрганишлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлаш соҳасидаги 12 та ҳолат бўйича камчилик аниқланган. Бундай ҳолатга йўл қўйган 6 нафар масъул ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси ва 6 нафар ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Тизимда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга биноан Банк бош офисидаги таркибий тузилмалар ҳамда минтақавий тармоқларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимига қатъий риоя қилиниши ва бу борада жавобгарлик шахсан раҳбарлар зиммасида бўлиши белгиланган.

Мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириб бориш, хусусан, мурожаатларда кўтарилган масалаларни мурожаатчи билан учрашган ҳолда кўриб чиқиш, такрорий мурожаатлар бўйича аниқланган муаммоларни батамом ҳал этиш чорасини кўриш, ишонч телефонларининг иш вақтида узлуксиз ишлашини таъминлаш, сайёр учрашувларни мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларини янада кучайтириш вазифалари белгиланган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example