ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11257.13 +29.05
1 EUR = 11854.88 +131.64
1 RUB = 182.11 -1.55
1 GBP = 13818.13 +174.89
1 JPY = 84.01 +1.66
1 AFN = 127.62 +0.5
1 AMD = 28.46 +0.07
1 AED = 3064.83 +7.91


АТ “Aloqabank” нинг Зоомрад мобил иловасини бугунги кундаги кўрсаткичлари

🏦 Жорий йилнинг 24 ноябр куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида АТ “Aloqabank” нинг Zoomrad мобил иловасини бугунги кундаги кўрсаткичлари ва янги имкониятларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Матбуот-анжумани доирасида АТ “Aloqabank” вакиллари томонидан жорий йилда банк фаолиятида рўй берган ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар, яратилган янги маҳсулот ва хизматлар ҳақида анжуман иштирокчиларига батафсил маʼлумотлар берилди. Хусусан илованинг янгиланган версиясида фойдаланучилар учун қатор қулайликлар ҳақида борди:

- Visa ва Humoвиртуал карталарини саноқли дақиқаларда очиш;
- Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида ўқиш учун шартнома тўловларини ҳеч қандай фоизларсиз тўлаш;
- "Менинг уйим" хизматининг янгиланган дизайни;
- Visa ва Humoкарталарининг PINкодини ўзгартириш каби янгиликлар матбуот-анжумани иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Матбуот анжуманинг иккинчи қисми савол ва жавоб кўринишида давом этди. Унда банк мутасаддилари журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example