Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Тошкент молия институти ҳамда Тошкент давлатиқтисодиёт университетида коллеж ва академик лицей ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари учун амалийсеминарлар ташкил этилди.
Маълумки, мамлакатимизПрезидентининг 2014 йил 19 февралдаги «Соғломболайили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2133-сонли Қарорига асосан ўқувчи-ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳамда оилавий бюджетни шакллантириш бўйича билимларини ошириш мақсадида тарғибот ишларини ташкил этиш белгиланган.
Айнан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эллик ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда «Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этаётган бўлиб, мазкур лойиҳанинг таркибий қисми сифатида юқорида келтирилган чора-тадбирлар ҳам ўрин эгаллаган.
Тошкент молия институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтган амалий семинарларда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди мутахассислари ҳамда маҳаллий ташкилотлар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Марказий банк ҳузуридаги Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги директори Зафар Умаров очиб, «Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳасининг асосий мақсадлари, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва кутилаётган натижалар хусусида ахборот берди.
Хусусан, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади молиявий хизматларни оммавийлаштириш орқали аҳолининг молиявий билимини ошириш, молиявий режалаштиришнинг самарасини тарғиб этиш, шунингдек, аҳоли ва кичик бизнес субъектлари ўртасида молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини оширишдан иборатдир.
Амалий семинарларда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди мутахассислари У.Кинитц ва Э.Шмитт нутқ сўзлаб, лойиҳанинг амалга оширилиши республикамизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтдилар.
– Ўтган йили Марказий банк ҳузуридаги Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги ва Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди томонидан «Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳаси доирасида республика бўйлаб мактабларда молиявий саводхонлик бўйича семинарлар ўтказилиб, уларда ўқувчиларнинг молиявий билимларини ошириш, маблағларни банкларда жамғаришнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида атрофлича маълумотлар берилди, – дейди Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фондининг лойиҳа менежери Эдуард Шмитт. – Ушбу семинарларда 3 мингдан зиёд мактаб ўқувчилари иштирок этди. Эндиликда биз ўз дастуримиз доирасини янада кенгайтириш ва лойиҳанинг кейинги босқичига чиқиш мақсадида бу йилдан коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари учун махсус семинарлар ташкилэтишга киришдик. Республикадаги барча коллежларда учрашувлар ўтказишнинг вақт жиҳатидан имконияти йўқлиги боис, коллеж ўқитувчиларини Ушбу йўналишга ихтисослаштирган ҳолда, улар келгусида ўзўқувчиларига таълим беришини таъминлашга эришишни мақсад қилганмиз. Тошкент молия институтидагисеминарда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 35 нафар коллеж ва академик лицей ўқитувчилариқатнашган бўлса, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтган семинарга академик лицейталабалари таклиф этилди. Зеро, бу каби учрашувлар аҳолининг молиявий саводхонлиги ошишига шароитяратиши баробарида, уларнинг республика банк тизимига бўлган ишончи янада мустаҳкамланишига ҳамдааҳолидан жалб қилинган маблағлар иқтисодиёт тармоқлари ривожига хизмат қилиши билан ҳамаҳамиятлидир.
Халқаро экспертларнинг эътироф этишича, аҳолининг молиявий билим даражасини ошириш ўрта ва махсус таълим муассасаларининг ўқувчиларидан бошланиши мақсадга мувофиқдир. Чунки, ёш авлод молиявий билимларнинг асосий тушунчаларига эга бўлиши – келажакда банк мижозларига айланишига замин яратади. Бу эса, бир томондан, уларнинг мавжуд молиявий хизматлардан унумли фойдаланишига хизмат қилса, иккинчи томондан, банклар фойдали инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда қўшимча маблағларга эга бўлишига олиб келади.
Семинарларда германиялик экспертлар бу борада ўз мамлакатларида тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашдилар, хусусан, молия ташкилотлари томонидан аҳолининг ёш жиҳатдан турли гуруҳларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳақида батафсил сўз юритдилар. Шунингдек, хорижлик мутахассислар тадбир иштирокчиларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш борасида қизиқтираётган саволларига батафсил жавоб бердилар.
Бундан ташқари, ушбу семинарларда бўлажак банк мижози сифатида коллеж ва академик лицей ўқувчиларига айрим молиявий тушунчалар, пул ва унинг вазифалари, бўш пул маблағларини молия ташкилотларида жамғариш ва унинг бошқа афзалликлари хусусида тушунчалар берилди. Шу билан бирга, семинар қатнашчилари оила бюджетини самарали ташкил этишнинг асосий жиҳатлари билан ҳам таништирилдилар.
Семинарлар якунида, ҳозирги кунга қадар молиявий саходхонликни ошириш мақсадида чоп этилган қўлланмалар, жумладан, «Менинг оилавий бюджет китобчам», «Оила бюджети китобчаси», «Менинг кундалик пулларимни режаловчи китобчам» ва «Жамғариш моҳияти» номли рисолалар тарқатилди.