ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Туронбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкининг Бухоро вилоят филиали мижозларининг 70 фоизини нодавлат компаниялари ва фирмалар, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари ташкил этади.

 

«Туронбанк» ОАТБ капитали етарлилиги, молиявий фаолияти миқёсига кўра барқарор равишда ўртача банклар гуруҳига киради. Минтақа молия хизматлари бозорида ўз позициясини мустаҳкам тутиб турибди. Банк ўз мижозларига зарур хизматларнинг қарийб бутун тўпламини, шу жумладан, ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатиш, пул маблағларини сақлаш, миллий ва хорижий валютада кредитлар бериш хизматларини тақдим этади. Иқтисодиётнинг реал секторида аҳоли ва юридик шахсларнинг жалб этилган маблағларини самарали жойлаштираётган банк филиали уларни омонатчилар, мижозлар ва акциядорлар манфаатини кўзлаб оширмоқда. Банк муваффақиятининг асосий омиллари унинг иқтисодий барқарорлиги ва обрўли мижозлари борлиги, битта филиал ва иккита мини-банк ҳисоб-китоб марказининг тезкор ишлашидир.

 

Йил сайин унинг мижозлари сони ортиб бормоқда. Акциядорлар «Туронбанк»ка ишонадилар ва уни қўллаб-қувватлайдилар, у эса мижозлар қўйган маблағларни сақлаш ва кўпайтиришни ўз мажбурияти деб билади.

 

Банк мижозларга таклиф этаётган энг муҳим хизматлардан бири кредитлашдир. Шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, банк анъанавий равишда устувор соҳаларни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, истеъмол товарлари ва экспорт қилинадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга самарали маблағ қўйишга йўналтирилган фаол сиёсатни юритмоқда. Мамлакатимизда кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш, хусусий тадбиркорлар сонини кўпайтириш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда банк ушбу иқтисодиёт секторини кредит билан фаол таъминламоқда. 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилган кредитларнинг умумий ҳажми 13  млрд. 316 млн. сўмни ташкил этди, бу 2012 йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 3 млрд. сўмга кўпдир. Саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, қурилишни, сервис хизматини ривожлантиришга кредитлар ажратилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга филиал ажратган кредитлар туфайли вилоятда 100 та янги иш ўрни яратилди.

 

Бундан ташқари, вилоятдаги 21 нафар аёл тадбиркорларга 1 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳам эътибордан четда қолмади. Бизнес билан шуғулланишга қарор қилган касб-ҳунар коллежларининг 12 нафар битирувчисига 449 млн. сўм ажратилди.

 

«Туронбанк»нинг Бухоро филиали юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш маблағларини жалб этиб, фа­олият юритаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги қувватларни ишга туширишга доир лойиҳаларни молиялашга йўналтирмоқда.

 

Чунончи, банк филиали Башорат Пўлатова бошчилик қиладиган «Норов Муҳаммад Мирзо» МЧЖ лойиҳасини маблағ билан таъминлади. Мазкур корхонага 100 млн. сўм ажратилди. «ММАЖ-махсус қурилиш»га 160 млн. сўм, Жондор туманидаги «Жондор Агротехсервис» МЧЖга эса 750  млн. сўм ажратилди. Ўтган йили ушбу МЧЖ «Кейс» русумли комбайн сотиб олди.

 

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун узоқ муддатли кредитлар тақдим этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 

 

Келтирилган далиллар бу ерда аввало ўз мижозлари ҳақида қайғуришлари ҳамда уларга банк хизматларининг бутун бир мажмуасини таклиф этишларидан гувоҳлик беради. Дарвоқе, 2011 йилда очилган тадбиркор хонаси банк мутахассисларига бириктирилган. Чунончи, бўлғуси тадбиркор нафақат батафсил маълумот олиши, балки зарурат бўлганда тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун кредит олишга барча зарур ҳужжатларни тайёрлаши, янги мижоз эса ўз бизнесини очиши мумкин.

 

Пул операцияларини сифатли, ишончли ва тез бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, банкда улар самарали жорий этилмоқда. Бугунги кунга келиб 16 400 дан ортиқ пластик карталар муомалага чиқарилган, улардан 215 таси корпоратив карта, 3730 таси онлайн-картадан иборат. 191 та терминал ўрнатилди. Пластик картада (ёки унинг корреспондентлик ҳисобрақамида) жойлаштирилган маблағлар карта соҳибига уларга ҳисоблаб ёзилган фоизлар кўринишида фойда келтиради. Филиалда тўловлар юзасидан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизими аниқ ишлайди.

 

 

 

Яна бир янгиликни алоҳида қайд этишни истардим – бу мазкур соҳада истиқболли бўлган CLICK тизимидир, у ўз фойдаланувчиларига тўғридан-тўғри уяли алоқа телефони ор­қали воситачилик ҳақи ундирилмай шахсий банк маблағлари ёки онлайн-карталарини бошқариш имконини беради. Тизим нафақат телефон балансини тўлдириш ёки интернет-провайдерлар хизматларига ҳақ тўлаш, балки уйга таом буюртириш, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш, маҳаллий  интернет-дўконларда товарлар харид қилиш ва ҳатто ушбу тизимдан бошқа фойдаланувчининг депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш имконини беради. Тизим тўлалигича автоном ишлайди: на интернет, на қўшимча дастурлар, на иловалар бор. Телефон рақами блокировкаланганда ҳам ундан куну тун фойдаланса бўлади. Барча шахсий маълумотлар, тўловлар бўйича маълумотлар сингари, махсус PIN-код билан ишончли тарзда ҳимояланган, меню ва тўлов таомиллари тузилмаси эса жуда содда ва тушунарлидир. Тижорат банки берган UzCARD пластик карточкаси бўлганларнинг барчаси ушбу тизимдан фойдалана оладилар.

 

 

 

Сирасини айтганда «Туронбанк»нинг асосий устувор вазифаси – мижозлар учун қулай шароит яратиш бўлиб келган.

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example