Пойтахтимиздаги Республика биржа марказида «Тошкент» Республика фонд биржаси(РФБ)нинг 20 йиллик фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида«Тошкент» РФБ ва Япония фонд биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Фонд биржалари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда етакчи институтларданҳисобланади. Улар турли эмитентларнинг қимматли қоғозларини максимал даражадажойлаштириш, ликвидлилигини ошириш, қимматли қоғозлар айланишини таъминлаш ҳамдауларнинг бозор қийматини аниқлаш каби вазифаларни амалга оширади. Шу сабабли,истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ, Юртбошимиз томонидан барча соҳалар қаторифонд бозорини ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 1994йил 8 апрелда «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкманфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирларитўғрисида»ги ПФ-745-сонли Фармон асосида «Тошкент» Республика фонд биржаси ташкилэтилди.
Бугунги кунда биржа юртимизнинг барча минтақаларида 100 дан ортиқ брокерликидоралари (уларнинг ҳар бири замонавий технология ва илғор дастурий таъминот)га эгабўлиб, улар орқали самарали биржа савдоларини олиб бормоқда. Чунончи, ўтган 20 йилмобайнида «Тошкент» РФБнинг ялпи айланмаси 1,2 трлн. сўмдан ошди, 2 мингдан зиёдакциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари олди-сотдиси бўйича 100 мингдан ортиқшартномалар тузилди. Умумий қиймати 180 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 30 та эмитентнингоблигациялари бўйича тузилган битимлар ва 80 млрд. сўмдан зиёд бўлган 47 таэмитентнинг акциялари билан тузилган репо-битимлари натижасида миллий компаниялар ўзфаолиятларини ривожлантириш мақсадида 260 млрд. сўмлик маблағларни жалб қилишимкониятига эга бўлдилар.
Тадбирда сўнгги йилларда биржа листинги тартиботи кенг ривожланаётганлиги, бугунгакелиб, листинг компаниялари сони 128 тага, уларнинг биржа айланмасидаги улуши 82,5фоизга етганлиги таъкидланди.
«Тошкент» РФБ халқаро муносабатларни кенгайтиришда ҳам самарали натижаларгаэришиб бормоқда. Айни пайтда биржа Евроосиё фонд биржалари Федерацияси ҳамда БМТдавлатларининг халқаро биржалар Ассоциациясига аъзо. Ўзаро икки томонлама ҳамкорликтузилган битимлар ва имзоланган меморандумларга биноан Лондон, Франкфурт ваИстамбул фонд биржалари, Москва банклараро валюта биржаси, шунингдек, тизимлиравишда Токио, Шанхай ва Сингапур фонд биржалари билан алоқаларни йўлга қўйган.
Бундан ташқари, «Тошкент» РФБ халқаро интеграллашувини жадаллаштиришда ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг 2012 йил 19 мартда қабул қилинган «Фонд бозорини янадаривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1727-сонли Қарори муҳим аҳамият касбэтмоқда. Қарор асосида ташкилот Корея фонд биржаси иштирокида қимматли қоғозларбозорида илғор технологиялар ёрдамида операцияларни амалга ошириш имкониятиниберувчи Ягона дастурий-техник мажмуани жорий этиш ишларини бошлади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ташкилот республика фонд бозорида юзага келган талаб ва таклифасосида қимматли қоғозлар муомаласи ва нархини шакллантиришни янада фаоллаштиришмақсадида халқаро амалиётда фойдаланиладиган янги инструментлар ва механизмларнижорий этиш ишларини қизғин давом эттирмоқда. Бунда асосий эътиборни фонд бозориинфратузилмасини модернизациялаш, тизимда замонавий дастурлар жорий қилиш,бозорнинг профессионал иштирокчилари ҳамда акциядорлик жамиятларимутахассисларининг малакасини ошириш масалаларига қаратилган. Хусусан, 2013 йилнингмарт ойида халқаро тажриба алмашиш доирасида Истамбул фонд биржасида 20 нафартадбиркор, октябрь ойида эса Токио фонд биржасида ташкил этилган семинар-тренингдаюртимиздан 21 нафар вакил иштирок этишга муваффақ бўлишди.
«Тошкент» РФБнинг ушбу юбилей маросимида Япония фонд биржаси билан имзолаганмеморандум ҳам ташкилотнинг мазкур йўналишдаги ишлари узвий давом этаётганлигиниифодалайди.
– Меморандум асосида ўрнатилган ҳамкорлик ҳар иккала мамлакатнинг фондбозорларини янада ривожлантириш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш,мутахассислар ва ахборот алмашиш ҳамда биргаликда ишчи гуруҳларни ташкилэтишга қулай шароит туғдиради, – дейди Япония фонд биржасининг Корпоративстратегия ва жамоатчилик билан алоқалар ижрочи менежери Котаро Ямазава.
Тадбирда қайд этилишича, меморандумга мувофиқ, ҳамкорликнинг асосий стратегикйўналиши бўлиб, IPO ва андеррайтинг тартиботлари, листинг бўлимларининг ҳамкорлиги,бозор ҳолати бўйича маълумот, Япония фонд биржаси тажрибасига таянган ҳолдамамлакатимиз фонд бозорида IT тизимини ривожлантириш, бунда акциядорлик жамиятларииштирокини кучайтириш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш варақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика Депозитарий маркази, Японияфонд биржаси Ассоциацияси, шунингдек, республика фонд бозорининг барчаиштирокчилари, жумладан, тижорат банклари, суғурта компаниялари, акциядорликжамиятларидан вакиллар иштирок этдилар.