ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


апрель куни пойтахтимиздаги «Кўргазма савдо маркази»да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкитомонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилаётган банк технологиялариасбоб-ускуналари вахизматлари – «ВаnкЕхро-2014» VII миллий кўргазмаси очилди.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотларҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари Ассоциацияси, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ушбу кўргазмада мамлакатимизнинг барча тижорат банклари, Лизинг берувчилар Ассоциа­цияси, етакчи суғурта компаниялари, ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Шу билан бирга, кўргазмада бугунги кунда кичик бизнесни,хусусан, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда банк тизими билан кенг ҳамкорлик қилиб келаётган«Камолот» ЁИҲ, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳам қатнашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда банк хизматларининг сифат жиҳатдан тобора яхшиланаётгани ҳамда аҳолининг бу хизматлардан фойдаланиш даражаси ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Хусусан,бугунги кунда балоғат ёшидаги аҳолининг барчаси банк хизматлари билан қамраб олинган. Банк хизматларидан фойдаланиш даражасининг ўсишини мамлакатимизда ҳар юз минг катта ёшдаги аҳолига 49,7 та банк муассасаси тўғри келаётгани, ҳар минг киши номига 1028 та банк ҳисоб рақами очилганида ҳам кўришимиз мумкин.

Бу йилги кўргазманинг асосий мавзуси – «Соғлом бола йили» Давлат дастури ва Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида илгари сурилган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, кичик тадбиркорлик субъектлари, оилавий бизнес, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган таълим муассасалари битирувчилари, уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида хотин-қизларга таклиф этилаётган банк хизматлари бўйича маълумот ва маслаҳатлар беришга қаратилди.

Умуман олганда, бугунги кунда тижорат банкларининг кенг оммага, бизнес тузилмаларга етказиши, кўрсатиши лозим бўлган хизматлари талайгина. Сўнгги бир йил давомида банкларнинг амалдаги операциялари ва хизмат турлари сифат жиҳатдан такомиллашди. Кичик тадбиркорлик тузилмаларини кредитлаш тартиби соддалаштирилди, банк иши соҳасида тадбиркорлик субъектларига рухсатнома бериш тартиби эркинлаштирилди.

Мижозларга хизмат кўрсатишда соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши банкларни хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини излашга, банк хизматларини диверсификация қилишга ундамоқда. Қолаверса, мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий банк тизимининг барқарор фаолияти таянчи бўлаётгани, жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган хизматлар кўрсатилаётгани натижасида республикамиз банк тизимининг ривожланиш истиқболлари халқ­аро рейтинг компаниялари томонидан тўртинчи йилдирки, «барқарор» дея баҳоланмоқда.

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ўсиш кўрсаткичлари, халқаро индикаторлар асосида таҳлил қилинганда, юқори даражадаги баҳоларга мувофиқ келади. Жумладан, банк тизими фаолиятининг асосий индикаторлари, чунончи, «банкларнинг умумий капитали етарлилиги», «тижорат банкларининг ликвидлиги», «депозитлар ҳажмининг динамикаси», «кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши» 2013 йил якунлари бўйича юқори баҳога мосдир. Айнан ушбу кўрсаткичлар банкларнинг кредит ва инвестициялаш имкониятларини ошириш, янги банк технологияларини амалиётга дадил жорий этиш асоси бўлмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар Ўзбекистон банк-молия соҳасининг янги, замонавий технологиялари ва маҳсулотлари, интерактив хизматлар, хусусан, «Интернет-банкинг», банк-молия муассасалари ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни янада юқори поғонага олиб чиқувчи энг янги ахборот дастурлари билан танишиш имконига эга бўлишади.

Кўргазма доирасида тижорат банклари томонидан чекка ва аҳоли зич жойлашган туманларда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш микрофирмалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, эндигина иш бошлаётган ёш тадбиркорлар, иш билан бандликни таъминлаш кўзда тутилган лойиҳалар бўйича ўтказиладиган танловлар ғолибларига имтиёзли кредит ажратиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example