ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8562.34 +26.6
1 EUR = 9731.96 +165.96
1 RUB = 135.34 +2.77
1 GBP = 10908.42 +161.92
1 JPY = 79.80 +1.17
1 AFN = 106.70 -1.24
1 AMD = 17.97 +0.09
1 AED = 2331.28 +7.24


Жорий йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида «Иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашни жадаллаштиришда банк-молия тизимининг роли» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.

 

Тадбир ташкилотчилари Тошкент молия институти, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки  ҳамда Ўзбекистон банклари Ассоциация­си бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сонли Қарори ҳамда мамлакатимизни 2013 йил­­да ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўтказилмоқда.

Анжуманни ўтказишдан мақсад иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашни жадаллаштиришда банк-молия тизимининг ролини янада ошириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва инвестицион жараёнларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий мех­а­низм­ларини жорий қилиш борасида замонавий тенденциялар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманда ялпи мажлис билан бирга секцияли йиғилишлар ўтказилиши ҳам белгиланган. Хусусан, унда банк-молия тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишлари, иқтисодий ўсишнинг бар­қарорлигини таъминлаш ва устувор ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда банк-молия тизимининг ролини янада ошириш, тижорат банкларининг инвестиция фаоллигини кучайтириш, иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш ҳамда иқтисодиётни модернизациялаш ва инвестицион жараёнларни жадаллаштиришда молия, солиқ ва аудитнинг устувор йўналишлари каби масалалар бўйича маърузали чиқишлар қилинади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example